Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилБугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.
Яқинда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган «IMZO» фабрикасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Борий Алихонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган мониторинг жараёнлари айнан мана шу йўналишдаги ишларнинг ҳолатини таҳлил қилишга қаратилди.
Экологик ўрганиш давомида депутатлар, шунингдек, тегишли масъуллар корхонадаги ишлаб чиқариш тизимини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ҳамда экологик стандартларга риоя этилишини яқиндан ўргандилар. Бугунги кунда йирик саноат объектларида экологик маданиятни шакллантириш муҳим вазифалардан бири бўлиб, «IMZO» фабрикасида ушбу масалага комплекс ёндашилаётгани кузатилди.
Корхонада чиқиндиларни самарали бошқариш, энергия ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар алоҳида эътиборга лойиқ. Экологик назорат тизимининг тўғри йўлга қўйилгани ҳамда ходимларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ишлаб чиқариш маданияти юқори эканидан далолат беради. Айтиш жоизки, табиий ресурсларни тежаш – бу нафақат ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, балки келажак авлод учун экологик ресурсларни асраб қолиш демак.
Яшил иқтисодиёт – бугунги кун талаби. Ушбу тамойилларни саноат корхоналарида жорий этиш аҳолининг экологик хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Депутатлар томонидан мониторинг давомида таъкидланганидек, экологик талабларга риоя қилиш ва бу соҳадаги ишларни янада такомиллаштириш мунтазамликни талаб этади. Корхона маъмурияти билан ўтказилган мулоқотларда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича тавсиялар берилди ва «яшил» технологияларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хулоса қилиб айтганда, саноат тармоқларида экологик масъулиятнинг ортиши бу ҳар бир фуқаронинг соғлом муҳитда яшашини таъминлашнинг муҳим пойдеворидир. Табиатга бўлган ғамхўрлик ва ресурслардан оқилона фойдаланиш – барқарор келажакка қўйилган энг катта инвестиция ҳисобланади.
Наргиза АБДАЛИМОВА,
ЎЭП Янгиҳаёт туман кенгаши раиси
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил