Экология      Бош саҳифа

Нам салфетка қулайликми ёки хавф?

Бугунги кунда нам салфеткалар деярли ҳар бир хонадонда топилади. Чақалоқ парвариши, сафар, ишхона ёки овқатланишдан олдин қўлни тозалаш – бундай вазиятларда у энг қулай воситалардан бири ҳисоб­ланади.

Нам салфетка қулайликми ёки  хавф?

Аммо кундалик ҳаётимизни енгиллаштираётган ушбу маҳсулот аслида табиат учун жиддий муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Шу сабабли Буюк Британия ҳукумати таркибида пластик мавжуд бўлган бир марталик нам салфеткаларни сотишни босқичма-босқич тақиқлашга қарор қилди. Бу орқали атроф-муҳитни микроплас­тиклардан ҳимоялаш, канализациядаги тиқилишларни камайтириш ва чиқиндилар ҳажмини қисқартириш мақсад қилинган.

Қоғоз эмас, пластик. Кўпчилик нам салфеткалар қоғоздан тайёрланади, деб ҳисоблайди. Аслида эса уларнинг аксарияти полиэстер ёки полипропилен каби пластик толаларни ўз ичига олади. Айнан шу толалар салфеткани нам ҳолатда ҳам мустаҳкам сақлайди. Аммо уларнинг энг катта камчилиги ҳам шунда. Мутахассислар маълумотларига кўра, пластик толали нам салфеткалар табиатда 100 йилдан 500 йилгача сақланиб қолиши мумкин. Вақт ўтиши билан улар майда бўлакларга парчаланиб, микропластикларга айланади. Бу заррачалар тупроқ, дарё ва денгизларга тушиб, балиқлар, қушлар ва бошқа тирик организмлар орқали озиқ-овқат занжирига кириб боради, жумладан, инсон организмига ҳам.

Қувурларнинг «душмани». Нам салфеткаларнинг яна бир муаммо туғдирувчи жиҳати – канализация тизимига тушиши ва қувурларга тиқилиб қолиши. «Биологик парчаланадиган» деб реклама қилинишига қарамай, уларнинг кўпчилиги сувда эримайди ва парчаланмайди. Натижада қувурларда ёғ ва бошқа чиқиндилар билан қўшилиб, улкан тиқинларни ҳосил қилади. 2017 йилда Лондонда оғирлиги қарийб 130 тоннага етган улкан чиқинди тўсиғи аниқлангани бу муаммонинг нақадар жиддий эканини кўрсатди. Бугунги кунда юртимиздаги кўп қаватли бинолар деворларида «салфеткаларни чиқитдонга ташланг» деган огоҳлантирувчи баннерларнинг илиниши ҳам айнан шу сабабдан.

Қандай чоралар кўрилмоқда? Уэльс биринчи бўлиб 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади. 2027 йил май ойида Шимолий Ирландия ва Англия, ўша йилнинг август ойида эса Шотландия қўшилади. Болалар салфеткалари, макияжни кетказиш воситалари, нам ҳожатхона қоғози, қўл учун антибактериал салфеткалар, шахсий гигиена маҳсулотлари ва маиший тозалаш салфеткалари тақиқланади. Таркибида пластик бўлмаган салфеткалар кўп марта ишлатиладиганлари каби савдода қолади.

Саломатлик учун хавфсизми? Нам салфеткалар гигиена воситаси бўлса-да, уларнинг таркиби ҳар доим ҳам мутлақо зарарсиз эмас. Кўплаб маҳсулотларда спирт, сунъий хушбўй моддалар, парабенлар, пропиленгликол ва феноксиэтанол каби кимёвий моддалар мавжуд. Тери сезгир бўлган одамларда улар аллергия, қизариш ёки қуруқликни келтириб чиқариши мумкин. Педиатр­лар чақалоқлар парваришида имкон қадар оддий сув ва юмшоқ матодан фойдаланишни тавсия этади.

Нам салфеткалар замонавий ҳаётнинг қулай воситаларидан бири. Аммо уларнинг ортида кўринмайдиган экологик муаммо яширинган. Буюк Британиянинг пластикли нам салфеткаларни чеклаш бўйича қарори дунёда экологик масъулият тобора кучайиб бораётганининг яна бир исботидир. Қулайлик муҳим, аммо қулайлик ортидан қувиб, она табиатимизга зарар келтирмаслигимиз керак. Атрофимиздаги олам бизнинг эмас, биз атроф- муҳитнинг бир парчасимиз. Экологик хавфсиз маҳсулотларни танлаш нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки келажак авлодларга мусаффо табиатни мерос қолдириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

 

Мафтуна БАХТИЁРОВА




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар