Экология      Бош саҳифа

Хоразмда ресурсларни атайлаб исроф қилиш зарари 17 миллиард сўм

Уй қураётган ёки янги хонадонга кўчиб ўтаётган одам, энг аввало, деворларнинг қалинлигига, хоналарнинг шинамлигига эътибор қаратади. Бу табиий.

Хоразмда  ресурсларни атайлаб исроф қилиш  зарари  17 миллиард сўм

Лекин вақт ўтиб англаймизки, уйнинг ҳақиқий мустаҳкамлиги ва файзи фақатгина ғишт ёки бетонда эмас. Эрталаб жўмракни очганимизда оқиб тушган тиниқ сув, деразадан кираётган мусаффо ҳаво ва остонамиз атрофидаги соғлом муҳит – аслида чинакам ҳаловат манбаи.

Яқинда Хоразм вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳам айнан ана шу ҳаётий масалаларга тўхталиб ўтилди. Бугун қурилиш ва коммунал соҳага фақат техник нуқтаи назардан эмас, балки атроф-муҳит ва инсон саломатлиги мезони билан қараш заруратга айланди.

Оиланинг соғлиғи, энг аввало, ичадиган сувидан бошланади. Жорий йилнинг биринчи ярмида мутахассислар томонидан 886 та ичимлик сув намунаси лабораторияда текширилди. Аниқланган 45 та камчилик ўз вақтида бартараф этилиши эвазига Хива, Гурлан, Шовот, Ҳазорасп, Янгибозор ва Урганч туманлари ҳамда шаҳарлардаги 25 та маҳаллада яшайдиган 112 мингдан ортиқ юртдошимиз хонадонига етиб бораётган сув сифати яхшиланди. Бу шунчаки қуруқ рақамлар эмас, ортида минглаб оилаларнинг, фарзандларимизнинг саломатлиги ва хотиржамлиги турган реал амалий натижадир.

Афсуски, ресурсларга лоқайд қараш, оқава сувларни бетартиб ифлослантириш ёки сув тармоқларига ноқонуний уланиб олиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. Йил бошидан бери оқава сувларни меъёридан ортиқ ифлослантирган 23 та тадбиркорлик субъектига маъмурий жарималар қўлланилди. Шунингдек, 205 та ноқонуний уланиш ва сув ҳисоблагичларига аралашиш ҳолати аниқланиб, тегишли тўловлар қайта ҳисоблаб чиқилди. Ресурсларни атайлаб исроф қилиш ва катта ҳажмдаги ноқонуний уланишлар бўйича тўпланган 17 миллиард сўмликдан ортиқ ҳужжатлар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди. Сув – увол қилинадиган буюм эмас, у ҳаммамизга баробар ризқ ва омонатдир.

Соҳада замонавий ёндашувларни қўллаш мақсадида сув тизими объектларини босқичма-босқич технологик аудитдан ўтказиш йўлга қў­йилмоқда. Жорий йилда 32 та объект аудитдан ўтказилиб, ресурсларни тежаш ва носозликларнинг олдини олиш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Шу билан бирга, 120 та маҳаллада аҳоли ўртасида сувдан оқилона фойдаланиш бў­йича суҳбатлар ўтказилди, янги тармоқларга уланган 37 та маҳалладаги 587 та хонадон билан шартномалар тузилиб, мингдан ортиқ фуқаронинг тоза сувдан қонуний ва хавфсиз фойдаланиши таъминланди.

Бугун яна бир оғриқли масала борки, унга кўз юмиб бўлмайди – бу қурилиш чиқиндиларидир. Янгиланаётган шаҳар ва қишлоқларимизда бетон, ғишт, асфальт парчаларининг дуч келган жойга тўкиб кетилиши тез-тез кўзга ташланади. Улар шунчаки хунук манзара эмас, балки туп­роқни заҳарлайдиган, ер ости сувларига зарар етказадиган яширин муаммодир. Аслида эса уларни саралаб, қайта ишлаш орқали яна иккинчи марта қурилиш материали сифатида ишлатиш мумкин. Бу ҳам табиатни авайлайди, ҳам хомашёни тежайди.

Иморат мустаҳкам, хонадон файзли ва остонамиз тинч бўлиши учун фақат назорат органларининг кучи етмайди. Бунинг учун ҳар бир қурувчи, ҳар бир тадбиркор ва ҳар биримиз атроф-муҳит олдидаги масъулиятимизни ҳис қилишимиз керак. Ахир, энг яхши қурилиш – бу нафақат баланд ва муҳташам бино, балки келажак авлодга қолдирилаётган тоза сув, мусаффо ҳаво ва омон сақланган табиатдир.

 

Маъмура ҲУСИНОВА,

ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши

мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар