Экоолам      Бош саҳифа

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

У билан экология, аҳоли саломатлиги, қонунчиликдаги янгиликлар ва бугунги долзарб экологик муаммолар ҳақида суҳбат қурдик.

– Ноиба Толиповна, Сиз ҳам шифокор, ҳам Экологик партия фракцияси аъзоси сифатида аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит мусаффолиги ўртасидаги узвий боғлиқликни қандай баҳолайсиз? Бугунги кунда ушбу икки соҳа кесимидаги энг долзарб муаммолар нимада?

– Шифокор сифатида ҳам, Экологик партия фракцияси аъзоси сифатида ҳам айта оламанки, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит мусаффолиги бир-биридан ажралмас тушунчалардир. Бугунги кунда энг долзарб муаммо ҳаво ифлосланиши бўлиб, у нафас йўллари, юрак-қон томир ва аллергик касалликлар ортишига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун экологик хавфсизликни таъминлаш, бу аввало, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш демакдир.

– Қишлоқ хўжалигида пестицидлардан кенг фойдаланиш тупроқ ва сув сифатига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Кимёвий моддаларнинг озиқ-овқат занжири орқали инсон организмига кириб бориши ва сурункали касалликларни келтириб чиқаришининг олдини олиш бўйича қонунчилик даражасида қандай чоралар кўриляпти?

– Бу борада ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар босқичма-босқич шакллантирилмоқда. Фермер ва тадбиркорларга сувни тежовчи технологиялар, тупроқ унумдорлигини сақлаш, органик ва биологик ўғитлардан фойдаланиш ҳамда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва грантлар ажратилмоқда. Келгусида органик маҳсулот етиштирувчиларни алоҳида сертификатлаш, халқаро стандартларга мослик харажатларини қисман қоплаш, солиқ ва экспорт имтиёзларини кенгайтириш устувор мақсадлардан ҳисобланади. Кимёвий пестицидлар ўрнига биологик ҳимоя воситаларини қўллаш тупроқ унумдорлигини сақлаш билан бирга, иқтисодий самарадорликни ҳам оширади.

– Саноат ва транспорт чиқиндилари туфайли ҳавонинг ифлосланиши нафас йўллари ҳамда юрак-қон томир касалликлари кўпайишига олиб келмоқда. Бу ҳолат юртдошларимиз соғлиғига салбий таъсир қилиш билан бирга, уларнинг даволаниш учун қиладиган шахсий молиявий харажатларини ошириб, оилавий бюджетга қанчалик зарар етказмоқда деб ўйлайсиз?

– Ҳавонинг ифлосланиши фақат экологик эмас, балки иқтисодий ва тиббий муаммодир. Масалан, бронхиал астма, сурункали бронхит, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва юрак-қон томир хасталиклари билан оғриган фуқаролар доимий дори-дармон, лаборатория текширувлари ва шифокор назоратига муҳтож бўлади.

Бу ҳар бир оиланинг ойлик харажатларини сезиларли оширади.

Беморнинг иш қобилияти пасайиши ёки меҳнатга лаёқатсизлик кунларининг кўпайиши эса ўз-ўзидан оила даромадига салбий таъсир қилади. Ҳаво сифатига сармоя киритиш – бу аҳоли саломатлиги ва оилаларнинг иқтисодий фаровонлигига қўйилган сармоядир.

– Экологик муҳитнинг ёмонлашиши нафақат алоҳида фуқаролар, балки давлат бюджети ва соғлиқни сақлаш тизимига ҳам катта молиявий юклама олиб келади. Мазкур иқтисодий йўқотишларни камайтириш учун экологик тиббиётни ривожлантириш ва касалликларни барвақт профилактика қилиш бўйича қандай дастурлар устида ишланяпти?

– Экологик омиллар таъсирида юзага келадиган касалликларни даволашдан кўра, уларнинг олдини олиш анча самарали ва арзондир. Шу боис асосий эътибор профилактикага қаратилмоқда. Саноат зоналари ва ҳавоси ифлос ҳудудларда аҳолининг тиббий кўриклари, болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар саломатлигини мунтазам мониторинг қилиш тизими кенгайтирилмоқда. Шу билан бирга, экологик назоратни рақамлаштириш, ҳаво ва ичимлик сув сифатини доимий назорат қилиш, яшил белбоғларни барпо этиш каби чоралар даволаш харажатларини камайтириш ва аҳолининг соғлом умр кўриш давомийлигини оширишга хизмат қилади.

– Сиз парламентнинг Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва яшил иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш бўйича комиссияси аъзосисиз. Яшил иқтисодиётга ўтиш жараёни халқимиз саломатлик кўрсаткичлари ва узоқ умр кўришига бевосита қандай ижобий таъсир кўрсатади?

– Яшил иқтисодиётга ўтиш аҳоли саломатлигига беш йўналишда ижобий таъсир қилади:

• зарарли моддалар камайиши ҳисобига сурункали касалликлар хавфи пасаяди;

• озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади, организмга кирувчи кимёвий моддалар қисқаради;

• шаҳарларда кўкаламзорлаштириш иссиқлик таъсирини юмшатади;

• даволаниш учун шахсий ва давлат харажатлари камаяди.

Бир сўз билан айтганда, жамиятда экологик соғлом ҳаётни шакллантириш инсоннинг меҳнат унумдорлиги, ҳаёт сифати ва ўртача умр давомийлигини оширади.

– Жаҳон тажрибасида кимёвий пестицидлардан воз кечиб, органик деҳқончиликка ўтиш ҳаракатлари кучайган. Юртимизда ҳам соғлом овқатланиш муҳитини яратиш ва тупроқ унумдорлигини табиий йўл билан тиклаш мақсадида экологик тоза маҳсулотлар етиштирувчи тадбиркорларни молиявий рағбатлантириш тизими мавжудми ёки янги имтиёзлар кўзда тутиляптими?

– Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини экологик соғлом маҳсулот етиштириш йўналишида ривожлантириш бўйича ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар босқичма-босқич шакллантирилмоқда. Хусусан, фермер ва тадбиркорларга сувни тежовчи технологиялар, тупроқ унумдорлигини сақлаш, органик ва биологик ўғитлардан фойдаланиш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва грантлар ажратилмоқда. Келгусида органик маҳсулот етиштирувчиларни алоҳида сертификатлаш, халқаро стандартларга мувофиқлик учун сарфланадиган харажатларни қисман қоплаш, солиқ ва экспорт имтиёзларини кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.

– Сув ресурсларининг ифлосланиши ва тақчиллиги, айниқса, чекка ҳудудларда тоза ичимлик сув таъминоти ҳамда аҳоли ўртасида ошқозон-ичак касалликлари хавфини туғдиради. Меҳнат ва соғлиқни сақлаш қўмитаси ушбу муаммони ҳал этиш ва ижтимоий ҳимояни таъминлашда қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратмоқда?

 

– Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш – бу ижтимоий масала.

 

 Қўмитамиз бу йўналишда қонунчилик ва парламент назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Аҳолини, айниқса чекка ва қишлоқ ҳудудларини хавфсиз ичимлик сув билан таъминлаш, инфратузилмани модернизация қилиш устувор вазифадир. Сув орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш мақсадида эпидемиологик назоратни кучайтириш, мунтазам лаборатория таҳлилларини ўтказиш, аҳолининг санитария-гигиена маданиятини ошириш ҳамда оқава сувларни тозалаш иншоотларини янгилаш бўйича масъул идоралар фаолияти устидан парламент назорати олиб борилмоқда.

– Бугунги кунда шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг ўзлари аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитнинг соғлиққа таъсири ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришда қанчалик фаол? Бу борада тиббий таълим ва бирламчи тиббий-санитария тизимига янги ёндашувларни киритиш зарурати борми?

– Шифокор фақат беморни даволовчи мутахассис эмас, балки тарғиботчи ҳам бўлиши керак. Бугунги экологик чақириқлар тиббий таълимга экологик тиббиёт, иқлим ўзгариши ва инсон саломатлиги каби фанларни кенгроқ жорий этишни талаб қилмоқда. Амалдаги шифокорлар учун малака ошириш курсларида экологик хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича модуллар бўлиши зарур. Бирламчи тиббий тизимда эса ҳар бир поликлиника ҳудудида экологик хавф омиллари харитасини шакллантириш ва хавф гуруҳига кирувчи аҳолини доимий мониторинг қилиш амалиётини кенгайтириш лозим. Экологик маданияти юқори жамиятда касалликлар камаяди, даволаш харажатлари қисқаради ва аҳолининг ўртача умр давомийлиги ортади.

 

Саида ИБОДИНОВА

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔7

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔7

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔3

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар