Экология      Бош саҳифа

Табиат боғлари – она ернинг мўъжизавий кўзгулари

Инсоният тамаддуни қанчалик юксалмасин, барибир табиатнинг бир бўлаги бўлиб қолаверади. Она табиатни асраш, миллий боғларимизнинг бетакрор оламини келажак авлодга безавол етказиш – бугун нафақат давр талаби, балки виждоний бурчимизга айланди.

Табиат боғлари – она ернинг  мўъжизавий  кўзгулари

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 25 мартда имзоланган «Овжазсой – Мовий тоғлар», «Писком», «Фарғона» миллий табиат боғларини ташкил этиш ва «Поп» миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор бу йўлдаги муҳим стратегик қадам бўлди.

Бу ҳужжат – тилсиз табиатнинг ҳимояси, минглаб ноёб гиёҳлар ва жонзотларнинг яшаш ҳуқуқини кафолатловчи тарихий дас­туриламалдир.

Стратегик мақсад:

5 фоиздан 15 фоизгача

Бугунги кунда мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш ишлари мутлақо янги босқичга кўтарилди. Ҳозирда юртимизда 7 та давлат қўриқхонаси, 2 та давлат биосфера резервати, 12 та миллий табиат боғи, 12 та давлат буюртма қўриқхонаси, 6 та табиат ёдгорлиги ҳамда ёввойи ҳайвонларни кўпайтиришга ихтисослашган 3 та питомник фаолият юритмоқда.

Эътибор беринг, 2017 йилда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони мамлакат миқёсида атиги 5,2 фоизни ташкил этар эди. «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси» доирасида амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида ҳозир бу кўрсаткич қарийб 15 фоизга етказилди. Бу – табиатга бўлган муносабатимиз нечоғли ўзгарганининг яққол инъикосидир.

 

Харитадаги яшил манзиллар

Янги қарорга мувофиқ, юртимиз харитасида қуйидаги йирик табиат масканлари қад ростламоқда.

«Овжазсой – Мовий тоғлар»: Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Оҳангарон ўрмон хўжалигининг 9,2 минг гектар майдонида давлат муассасаси шаклида ташкил этилди.

«Писком» миллий боғи: Бўс­тонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 156,7 минг гектарлик бетакрор тоғ тизмаларини қамраб олди.

«Поп» миллий боғи: Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларидаги 33,6 минг гектар захира ерлари ҳамда 91,2 минг гектар ўрмон хўжалиги ерлари ҳисобига кенгайтирилди. Эндиликда унинг умумий майдони 125,3 минг гектарга етди.

«Фарғона» миллий боғи: Вилоятимизнинг Ўзбекистон ва Сўх туманларидаги 13,9 минг гектар захира ерлари ҳамда Фарғона ва Қўқон давлат ўрмон хўжаликларининг 8,9 минг гектар майдонлари бирлаштирилиб, умумий майдони 22,9 минг гектар бўлган янги табиат маскани барпо этилди.

Ушбу масканларнинг муассиси – Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» ҳисобланади. Боғлар фаолияти маҳаллий бюджет ва Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Омон қолиш кафолати

Миллий боғлар – бу шунчаки сайргоҳ эмас, балки ноёб жонзотлар ва наботот олами қирилиб кетмай, омон қоладиган хавфсиз макондир. Шу боис бу ерларда муҳофаза тадбирлари кескин кучайтирилади. Капитал қурилиш ишларини олиб бориш, ов қилиш ва ҳудудга шахсий автотранспорт воситаларида кириш (махсус ва ёнғинга қарши техникалардан ташқари) қатъиян тақиқланади.

Бироқ она табиатнинг бетакрор фауна ва флораси билан танишиш истагидаги фуқароларга белгиланган тартибда пиёда сайр қилишга рухсат берилади. Шунингдек, «Овжазсой – Мовий тоғлар» ва «Писком» боғларидан ташқари ҳудудларда зарур туристик инфратузилма яратилиб, замон талабларига мос хизматлар ташкил этилади.

 

Қумлар орасидаги бебаҳо мерос

Ҳужжатда алоҳида аҳамият берилган яна бир жиҳат табиат ёдгорлиги бўлган «Ёзёвон» ва «Мингбулоқ» оқ қумларини сақлаб қолишдир. Бу ерлар асл табиий кўринишини йўқотмаган кам сонли экоҳудудлардан.

Бу қумликлар орасида яшовчи бир қатор жонзотлар борки, улар дунёнинг бошқа ҳеч бир нуқтасида учрамайди. Хусусан, Штрауха юмалоқбоши, Саидалиев тақир юмалоқбоши, Фарғона қум калтакесаги, зирҳли геккон ва Рус­тамовнинг сцинксимон геккони каби ноёб турлар ташқи омиллар таъсирида йўқолиб кетиш хавфи остида қолган. Бундан ташқари, кулранг эчкиэмар, ноёб ҳашаротлар ва сувсизликка мослашган чўл ўсимликларини шу ҳолича сақлаб қолиш келажак олдидаги маънавий қарзимиздир.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ушбу қарор юртимиз экологияси муҳофазаси учун муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди. Унинг ижроси доирасидаги тадбирлар миллий табиат боғларининг мамлакат ҳаётидаги ўрнини яна бир бор намоён этади. Она табиатимизнинг ранг-баранг манзаралари ва табиий бойликларини ҳимоя қилиш, уларни келгуси авлодга бутунлигича топшириш – инсонийликнинг олий мезони.

 

Зуфаржон ВАЛИЕВ,

Фарғона вилоят Экология, атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши

бош бошқармаси бўлим бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар