Депутатнинг кучи ва обрўси –халқ ичида
Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминалаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлардан бирига айланди.
БатафсилМамлакатимизда экологик барқарорликни таъминалаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлардан бирига айланди.
Бу борада маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг ташаббускорлиги, жамоатчилик билан яқин мулоқоти, экологик масалалар юзасидан самарали жамоатчилик назорати муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Ҳудуд тараққиёти ва экологик барқарорликка эришишда партия депутатларининг ўрни» мавзусидаги депутатлар форумида айни шу жиҳатлар алоҳида таъкидланди.
Форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, партиядан халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган депутатлар, соҳа мутахассислари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
– Бугун халқ манфаатларини таъминлашда маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасига катта масъулият юкланган, – деди Экологик партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Депутатлик фаолияти сайловчилар билан мунтазам мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларга жойига чиққан ҳолда ечим топишни талаб этади. Ҳудудларда мавжуд экологик муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўриш ҳар бир депутатнинг устувор вазифаларидан биридир.
– Экологик барқарорлик ва яшил тараққиёт масаласи бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналиши, ҳар бир депутатнинг шахсий масъулияти эканини яна бир бор ҳис қилдим, – дейди Самарқанд Агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори, вилоят Кенгаши депутати Шавкат Ҳасанов. – Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан самарали фойдаланиш, халқаро тажрибаларни тизимли ўрганиш ва сайловчилар билан ишончли мулоқот ўрнатиш борасидаги тавсиялар мен учун амалий жиҳатдан қимматли бўлди. Институтимизда олиб борилаётган тадқиқотларимизни қонунчилик даражасида қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятларини кўрдим.
Маҳалла – давлат ва жамият ўртасидаги муҳим таянч
Форум иштирокчилари маҳалла тизимини янги босқичга олиб чиқиш, «маҳалла еттилиги» фаолиятини кучайтириш ва маҳаллани давлат ҳамда жамият ўртасидаги муҳим таянч бўғинга айлантиришга қаратилган ислоҳотлар депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклаётганини қайд этдилар.
Тадбир доирасида иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги «Девони кўндаланг» маҳалласида «маҳалла еттилиги» фаолияти билан танишиб, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.
– «Маҳалла еттилиги»нинг имконияти етмайдиган масалаларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят Кенгаши депутатларини жалб этган ҳолда ечим топяпмиз. Зотан, депутатлар ҳар бир хонадонга кириб, одамларни қийнаётган муаммолар билан қизиқмоқда, – дейди «Девони кўндаланг» маҳалласидаги 9-умумтаълим мактаби директори Дилбар Мавлонова. – Бизда «маҳалла – мактаб – оила» ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Муаммоли оилалар ва ёшлар билан ишлашда яқин ҳамкорлик олиб борамиз ва бу ижобий самара бермоқда.
Учрашув давомида фуқароларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилаларнинг даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хонадонлар ва кўча атрофларини ободонлаштириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, манзарали кўчатлар экишни рағбатлантириш, ҳудудларда санитария ва экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндиларни тўғри бошқариш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Хўжа Аҳрор Валий маҳалласида жойлашган Ориф Гулханий уй-музейида бўлиб, «Обод хонадон» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. Маҳаллада гулчилар сулоласининг учинчи авлоди вакили Муқимжон Олимов хонадонида кўп йиллардан буён йўқолиб бораётган гул ва ўсимлик турларини сақлаб қолиш, уларни кўпайтириш ҳамда кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўзида хонадон томонидан 900 мингдан ортиқ ноёб гул, бута ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилиб, аҳоли ҳамда ташкилотларга етказиб берилди. Ёш авлоднинг табиатга меҳрини ошириш мақсадида «Бир ёшга – 10 та гул» экологик акцияси ташкил этилиб, унинг доирасида 5 минг дона гул кўчати таълим муассасаларига бепул етказиб берилди.
Депутатлар ҳал этган 119 та масала
Бугуннинг талаби шундай. Депутатлик фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи – бу аҳоли билан қанчалик яқин ишланаётгани ва кўтарилаётган масалалар бўйича қанчалик самарали натижаларга эришилаётганида.
Форум доирасида маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган депутатларнинг иш тажрибасини таҳлил қилиш, самарали ёндашувларни оммалаштириш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган семинар ўтказилди.
Қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Самарқанд вилоятидаги маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳоли билан 217 та учрашув ва очиқ мулоқот ташкил этилган. Уларда 262 та масала кўтарилиб, 119 таси ижобий ҳал этилган, 79 таси бўйича тегишли тушунтириш ва амалий тавсиялар берилган. Шу билан бирга, депутатлар томонидан 73 та депутатлик сўрови юборилган, 14 та партия гуруҳи 43 та йиғилиш ўтказиб, Кенгашлар ва доимий комиссиялар муҳокамасига 95 та масала киритилган.
– Институтда педагогик фаолият билан бир қаторда, депутатлик вазифасини ҳам бажарар эканман, сайловчилар билан доимий ва самарали мулоқот юритиш, уларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш қанчалик муҳим эканлигини яна бир бор англадим, – дейди Самарқанд Агроинновациялар ва тадқиқотлар институти доценти, вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Абдуллаев. – Таъсирчан депутатлик сўровларини тайёрлаш ва уларнинг натижасини жамоатчиликка очиқ етказиб бориш борасидаги тавсиялар амалий жиҳатдан жуда қўл келади.
Форумда эришилган натижалар билан бир қаторда, депутатлик назорати самарадорлигини янада ошириш, ижро интизомини кучайтириш, аҳоли мурожаатлари ва депутатлик сўровларининг ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминалаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлардан бирига айланди.
БатафсилЎзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
БатафсилАйни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил