Муносабат
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида эълон қилинган етти миллий дастур дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда Ўзбекистон тараққиётининг барқарорлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, сув ва табиий ресурсларни тежаш, экологик барқарорликка эришишга қаратилган тўртинчи миллий дастур мамлакатимизда экологик сиёсатнинг янги босқичи бошланганидан далолат беради.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўймоқда ва келгуси ўн йиллик – миллий юксалиш даври бўлади. Еттита миллий дастур – таълим ва малака, соғлиқни сақлаш, юқори технологик иқтисодиёт, сув ва экология, суд мустақиллиги ҳамда қонун устуворлиги, маҳалла, ва ниҳоят тинчлик ҳамда дўстлик диёри сифатидаги халқаро нуфуз – булар бир-биридан ажралган эмас, балки бир бутун, узвий тизимни ташкил этади.
Бу дастурларнинг энг муҳим жиҳати уларнинг барчаси, охир-оқибат «Инсон қадри учун!» деган ягона ғоя атрофида бирлашганида. Демак, гап фақат иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида эмас, балки ҳар бир фуқаронинг турмуш сифати, соғлиғи, билими ва яшаш муҳити ҳақида бормоқда. Мана шунинг учун ҳам мен буни давлат ва жамиятимиз ривожига берилаётган янгича тўлқин ва импульс, деб атайман.
Президентимиз нутқида жуда аниқ ва теран бир фикрни айтиб ўтди: «Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ва экология масалалари янада долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис, тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади». Мана шу гапнинг ортида бутун бир минтақанинг келажаги туради. Марказий Осиё иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан биридир. Сув танқислиги, музликларнинг эриши, чўлланиш жараёнлари – булар эртанги кун учун эмас, бугуннинг ўзи учун таҳдид. Шунинг учун Президентимиз белгилаган вазифа – келгуси беш йилда экин майдонларида сув тежайдиган технологиялар қамровини 100 фоизга етказиш умуммиллий маррага айланиши керак, деган фикрга мен тўла қўшиламан. Бу оддий кўрсаткич эмас, бу аниқ қўйилган юксак мақсад, келажак авлодларимиз олдидаги юксак масъулият ва «яшил» ривожланиш стратегиясидир.
Шу билан бирга, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг янги сифат босқичига олиб чиқилиши ҳам жуда муҳим. Мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар жамиятнинг дахлсиз бойлиги сифатида муҳофаза қилиниши, яқин йилларда туман ва шаҳар марказларида яшиллик кўламини 30 фоизга етказиш вазифаси қўйилгани, булар ҳар биримизнинг, ҳар бир оиланинг соғлом муҳитда яшашига бевосита таъсир қилади. Президентимиз айтганидек, «табиатга муносабат – халқнинг маданияти, давлатнинг масъулияти ва тараққиётнинг сифат кўрсаткичидир». Мен буни партиямизнинг асосий шиори, десам бўлади.
Бизнинг вазифамиз – сўзни ишга айлантириш. Биринчидан, парламент даражасида сув тежаш технологияларини жорий этишни рағбатлантирувчи, деҳқон ва фермерлар учун имтиёзли шароитлар яратувчи қонунчилик базасини мустаҳкамлашда фаол иштирок этамиз.
Иккинчидан, «маҳаллабай» тизими орқали ҳар бир маҳаллада сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тарғибот ишларини кучайтирамиз. Чунки биз тажрибадан биламизки, қонун қанчалик мукаммал бўлмасин, у халқ қалбига етиб бормаса, натижа бермайди.
Учинчидан, ёшлар орасида экологик тарбия ва волонтёрлик (кўнгиллилик) ҳаракатларини кенгайтиришни давом эттирамиз. Сабаби, келажак авлод табиатга масъулиятли муносабатда улғайиши шарт.
Тўртинчидан, халқаро молия институтлари: Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби ташкилотлар билан ҳамкорликда иқлим молиялаштируви лойиҳаларини мамлакатимизга жалб қилиш борасида таклифлар ишлаб чиқамиз. Ва, албатта, парламент назорати орқали ҳар бир вилоятда сув тежаш кўрсаткичлари қандай бажарилаётганини доимий кузатиб борамиз. Чунки бу дастур қоғозда эмас, далада, ариқда, каналда, томчилатиб суғориш тизимларида амалга ошиши керак.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, табиатга муносабат — ҳар биримизнинг шахсий масъулиятимиз бўлмоғи керак. Президентимиз белгилаб берган йўналишлар, айниқса, тўртинчи миллий дастур доирасидаги вазифалар фақат ҳукумат ёки парламентнинг иши эмас, бу бутун миллатнинг умумий ишидир.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилТабиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
БатафсилКуни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил