Давр нафаси      Бош саҳифа

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам ана шу масалаларга эътибор қаратилди. Дастлаб, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан келиб чиқадиган фракция олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари билан бир қаторда, келгуси тараққиёт учун олдимизда турган янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, келгуси ўн йилликни миллий юксалиш даври сифатида белгилаб, 7 та миллий дас­турни амалга ошириш вазифасини илгари сурди.

Мазкур дастурлар орасида сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш, сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш каби экологик йўналишлар алоҳида аҳамият касб этади.

Йиғилишда мазкур вазифалар фракция фаолияти учун ҳам муҳим дастуриламал бўлиши қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, фракция аъзоларининг ўз йўналишлари бўйича аниқ таклифларни шакллантириши, ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, Президентимиз нутқида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқиш, туман ва шаҳар марказларида яшил ҳудудлар кўламини кенгайтириш, сув тежайдиган технологияларни жорий этиш масалалари бўйича парламент назоратини кучайтириш муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Фракция йиғилишида саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги қонун ҳужжатларига саноат ва радиация­вий хавфсизлик соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳалардаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Муҳокамаларда депутатлар қонун лойиҳасининг, аввало, саноат ва экологик хавфсизликни таъминлаш, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни радиациявий ҳамда бошқа хавфлардан муҳофаза қилиш, давлат назорати самарадорлигини янада ошириш нуқтаи назаридан аҳамиятига эътибор қаратдилар.

– Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши саноат хавфсизлиги ва радиациявий хавфсизлик соҳаларидаги ваколатли органларнинг ваколатларини аниқлаштиришга, мазкур соҳалардаги қоидаларни ва бошқа талабларни бузганлик учун таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик ва етарлилик принципларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилади, – дейди фракция аъзоси, депутат Сапаргул Утемуратова.

Муҳокамалар якунида депутатлар қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔20

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔12

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔135

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 20    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 12    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 135    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 134    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 129    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар