Иқлим      Бош саҳифа

Сув – танқис, аммо 79 фоизи беҳуда кетмоқда

Марказий Осиёда сув танқислиги тобора долзарблашмоқда. Иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва сувни ташишдаги йўқотишлар минтақанинг сув хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда ер ости сувларини муҳофаза қилиш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга ҳам эга.

Сув – танқис,  аммо 79 фоизи беҳуда  кетмоқда

БМТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳарорат сўнгги олтмиш йилда 1,6 даражага ошган. Оролбўйи ҳудудларида эса бу кўрсаткич 1,8-2,5 даражани ташкил этган. 2019-2024 йилларда мамлакатда олтита қуруқ йил кузатилган. Иқлим ўзгариши келгусида сув ресурсларига бўлган босимни янада кучайтириши мумкин.

Минтақада сувдан фойдаланиш самарадорлиги ҳам муҳим масала. Марказий Осиёда сув сарфининг тахминан 80 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Жаҳон банкининг 2020 йилги баҳолашига кўра, суғориш учун олинадиган сувнинг 79 фоизи ташиш ёки сақлаш жараёнида йўқотилади. Бу сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш зарурлигини кўрсатади.

Сув танқислиги шароитида ер ости захиралари ҳам стратегик аҳамият касб этади. Уларни назоратсиз ишлатиш, ифлосланишдан ҳимоя қилмаслик ва захиралар ҳолатини мунтазам кузатмаслик келажакда янада жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун сувдан фойдаланишни ҳисобга олиш, гидрогеологик маълумотларни рақамлаштириш ва қонунбузилишларнинг олдини олиш муҳим вазифалардандир.

Айнан шу нуқтаи назардан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми аҳамиятлидир.

Учрашувда депутатлар Самарқанд ва Навоий вилоятларида ер ости сувларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари натижаларини кўриб чиқди. Сув мониторинги, рухсатномалар бериш, назорат механизмлари ва гидрогеологик маълумотларни рақамлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Меморандум қўшма назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутади. Сувдан фойдаланишдаги қонунбузилишлар камайиши, назоратнинг кучайиши, захиралар ҳолати ҳақидаги маълумотлар аниқлиги каби натижалар мазкур ҳужжатнинг ҳақиқий самарасини кўрсатади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиевнинг таъкидлашича, парламент назоратининг самараси ҳужжатлар сони билан эмас, аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши ва сув ресурсларини муҳофаза қилишдаги амалий натижалар билан ўлчаниши керак. Бунинг учун масъул идораларнинг вазифалари аниқ белгиланиши лозим.

Марказий Осиёда сув хавфсизлигини таъминлаш давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ҳам талаб қилади. Шу боис ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган ҳар бир самарали чора табиий бойликларни асраш, қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлаш ва келажак авлодлар манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

 

Саида РУСТАМ қизи




Ўхшаш мақолалар

Суғориладиган  Ерларнинг ярми  шўрланган

Суғориладиган Ерларнинг ярми шўрланган

🕔15:31, 12.11.2026 ✔53

Ўзбекис­тонда суғориладиган ерларнинг қарийб ярми шўрланишга учраган. Экинларни суғориш учун олинадиган сувнинг 37 фоизи эса каналларда йўқотилмоқда. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган илмий тадқиқотда қайд этилди.

Батафсил
Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига  хавф туғдирмоқда

Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига хавф туғдирмоқда

🕔14:47, 05.11.2026 ✔114

Зарафшон миллий табиат боғи – Зарафшон дарёси водийсидаги ноёб тўқай экотизимлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини сақлашга хизмат қиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд.

Батафсил
Сув – танқис,  аммо 79 фоизи беҳуда  кетмоқда

Сув – танқис, аммо 79 фоизи беҳуда кетмоқда

🕔14:20, 30.10.2026 ✔110

Марказий Осиёда сув танқислиги тобора долзарблашмоқда. Иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва сувни ташишдаги йўқотишлар минтақанинг сув хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда ер ости сувларини муҳофаза қилиш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга ҳам эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Суғориладиган  Ерларнинг ярми  шўрланган

    Суғориладиган Ерларнинг ярми шўрланган

    Ўзбекис­тонда суғориладиган ерларнинг қарийб ярми шўрланишга учраган. Экинларни суғориш учун олинадиган сувнинг 37 фоизи эса каналларда йўқотилмоқда. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган илмий тадқиқотда қайд этилди.

    ✔ 53    🕔 15:31, 12.11.2026
  • Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига  хавф туғдирмоқда

    Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига хавф туғдирмоқда

    Зарафшон миллий табиат боғи – Зарафшон дарёси водийсидаги ноёб тўқай экотизимлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини сақлашга хизмат қиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд.

    ✔ 114    🕔 14:47, 05.11.2026
  • Сув – танқис,  аммо 79 фоизи беҳуда  кетмоқда

    Сув – танқис, аммо 79 фоизи беҳуда кетмоқда

    Марказий Осиёда сув танқислиги тобора долзарблашмоқда. Иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва сувни ташишдаги йўқотишлар минтақанинг сув хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда ер ости сувларини муҳофаза қилиш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга ҳам эга.

    ✔ 110    🕔 14:20, 30.10.2026
  • Олимлар денгиз сувидан чучук сув олишнинг  янги усулини топди

    Олимлар денгиз сувидан чучук сув олишнинг янги усулини топди

    АҚШдаги Рочестер университети олимлари қуёш нури ёрдамида денгиз сувини ичишга яроқли чучук сувга айлантирадиган янги қурилма яратди.

    ✔ 113    🕔 14:11, 30.10.2026
  • Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

    Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

    Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

    ✔ 137    🕔 14:30, 22.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар