Иқлим      Бош саҳифа

Суғориладиган Ерларнинг ярми шўрланган

Ўзбекис­тонда суғориладиган ерларнинг қарийб ярми шўрланишга учраган. Экинларни суғориш учун олинадиган сувнинг 37 фоизи эса каналларда йўқотилмоқда. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган илмий тадқиқотда қайд этилди.

Суғориладиган  Ерларнинг ярми  шўрланган

Мазкур тадқиқот 19-20 октябрь кунлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ташкил этилган халқаро семинар доирасида тақдим этилди. Унда Ўзбекистоннинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда ердан фойдаланиш соҳаларида 2070 йилгача декарбонизация қилиш масалалари таҳлил қилинган.

 

Ҳосилдорлик ошган, сув олиш ҳажми камайган

Тадқиқот натижаларига кўра, 2017-2025 йилларда мамлакат қишлоқ хўжалигида дон экинлари ҳосилдорлиги 48 фоизга, пахта хомашёси ҳосилдорлиги эса 71 фоизга ошган.

Шу даврда сув олиш ҳажми 22 фоизга қисқарган. Сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар эса 2,6 миллион гектарга етган.

Бироқ тадқиқотда табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланган. Хусусан, суғориш сувининг 37 фоизи каналларда йўқотилаётгани ва суғориладиган ерларнинг қарийб 50 фоизи шўрланишга учрагани аниқланган.

Бу кўрсаткичлар сув хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари долзарблигини кўрсатади.

 

Аграр соҳанинг иқлим ўзгаришига таъсири

Тадқиқотда аграр соҳанинг иқлим ўзгаришига таъсири ҳам баҳоланган. Унга кўра, Ўзбекистонда иссиқхона газлари умумий чиқиндиларининг 17,5 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Аграр сектор чиқиндиларининг қарийб учдан икки қисмини метан ташкил этади. Унинг асосий манбаи эса чорвачилик ҳисобланади.

Шу сабабли тадқиқотда қишлоқ хўжалигида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва соҳани узоқ муддатли декарбонизация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

 

2070 йилгача қандай чоралар таклиф этилмоқда?

Марказ экспертлари томонидан 2070 йилгача мавжуд экологик ва ресурслар билан боғлиқ муаммолар кўламини қисқартириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Улар, асосан, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, озиқ-овқат йўқотишларини камайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган.

Тадқиқотда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг умумий ер майдони 44,9 миллион гектарни ташкил этади. Шундан 26,2 миллион гектари қишлоқ хўжалигида фойдаланилади.

Шунингдек, 11 миллион гектар ер ўрмонларга, 4,2 миллион гектар табиатни муҳофаза қилиш ҳудудларига тегишли. Захира ерлар 1,3 миллион гектарни, сув фонди ерлари эса 1 миллион гектарни ташкил этади.

Саноат, транспорт, алоқа ва мудофаа ерлари 798,8 минг гектар, аҳоли пунктлари ерлари 221,5 минг гектар, тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар эса 32,3 минг гектарга тенг.

Тадқиқот натижалари қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва сув тежовчи технологиялар қамрови ортиб бораётганига қарамай, тупроқ шўрланиши ҳамда суғориш тизимларидаги сув йўқотишлари долзарб муаммо бўлиб қолаётганини кўрсатади.

Шу боис ер ва сув ресурсларини самарали бош­қариш, қишлоқ хўжалигининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш ҳамда декарбонизация чораларини амалга ошириш соҳанинг узоқ муддатли барқарорлиги учун муҳим аҳамият касб этади.




Ўхшаш мақолалар

Суғориладиган  Ерларнинг ярми  шўрланган

Суғориладиган Ерларнинг ярми шўрланган

🕔15:31, 12.11.2026 ✔54

Ўзбекис­тонда суғориладиган ерларнинг қарийб ярми шўрланишга учраган. Экинларни суғориш учун олинадиган сувнинг 37 фоизи эса каналларда йўқотилмоқда. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган илмий тадқиқотда қайд этилди.

Батафсил
Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига  хавф туғдирмоқда

Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига хавф туғдирмоқда

🕔14:47, 05.11.2026 ✔115

Зарафшон миллий табиат боғи – Зарафшон дарёси водийсидаги ноёб тўқай экотизимлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини сақлашга хизмат қиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд.

Батафсил
Сув – танқис,  аммо 79 фоизи беҳуда  кетмоқда

Сув – танқис, аммо 79 фоизи беҳуда кетмоқда

🕔14:20, 30.10.2026 ✔110

Марказий Осиёда сув танқислиги тобора долзарблашмоқда. Иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва сувни ташишдаги йўқотишлар минтақанинг сув хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда ер ости сувларини муҳофаза қилиш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга ҳам эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Суғориладиган  Ерларнинг ярми  шўрланган

    Суғориладиган Ерларнинг ярми шўрланган

    Ўзбекис­тонда суғориладиган ерларнинг қарийб ярми шўрланишга учраган. Экинларни суғориш учун олинадиган сувнинг 37 фоизи эса каналларда йўқотилмоқда. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган илмий тадқиқотда қайд этилди.

    ✔ 54    🕔 15:31, 12.11.2026
  • Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига  хавф туғдирмоқда

    Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига хавф туғдирмоқда

    Зарафшон миллий табиат боғи – Зарафшон дарёси водийсидаги ноёб тўқай экотизимлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини сақлашга хизмат қиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд.

    ✔ 115    🕔 14:47, 05.11.2026
  • Сув – танқис,  аммо 79 фоизи беҳуда  кетмоқда

    Сув – танқис, аммо 79 фоизи беҳуда кетмоқда

    Марказий Осиёда сув танқислиги тобора долзарблашмоқда. Иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва сувни ташишдаги йўқотишлар минтақанинг сув хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда ер ости сувларини муҳофаза қилиш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга ҳам эга.

    ✔ 110    🕔 14:20, 30.10.2026
  • Олимлар денгиз сувидан чучук сув олишнинг  янги усулини топди

    Олимлар денгиз сувидан чучук сув олишнинг янги усулини топди

    АҚШдаги Рочестер университети олимлари қуёш нури ёрдамида денгиз сувини ичишга яроқли чучук сувга айлантирадиган янги қурилма яратди.

    ✔ 113    🕔 14:11, 30.10.2026
  • Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

    Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

    Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

    ✔ 137    🕔 14:30, 22.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар