Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилСовуқ кунларда кўчага чиқишдан аввал, албатта, қўлқоп кийинг. Уй йиғиштириш вақтида ҳам махсус қўлқоплардан фойдаланиш зарур. Бу қўл терисининг қуриб қолмаслиги ва майин сақланишининг энг оддий усули бўлишига қарамай, фойдаси жуда катта. Уй-рўзғорда ишлатиладиган кир ювиш кукуни ва бошқа кимёвий воситалар билан бирга, чанг ҳам қўл теримизга катта зиён етказади. Оқибатда у қуруқлашиши, ҳатто аллергия хавфи пайдо бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.
Қўлларингиз доимий гўзаллигини йўқотмаслиги учун ювгандан кейин, уйни йиғиштиргандан сўнг, кўчага чиқишдан аввал озиқлантирувчи кремдан фойдаланишни ёдда тутинг. Уларнинг таркибида А ва Е гуруҳидаги витаминлар борлигига аҳамият беринг.
Қиш мавсумида юмшатувчи совунлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Уларнинг таркибида фойдали ёғ ва Е витамини бўлиб, қўлларни худди крем каби юмшатиш хусусиятига эга.
Кўчадан уйга киргач, қўлни дарров иссиқ сувда ювишга ошиқманг. Ҳароратнинг кескин ўзгариши қўлдаги қон айланиш тизимига таъсир қилади. Терининг тўғри озиқланиши бузилади.
Қиш мавсуми келиши билан уйни иситиш натижасида хона ҳавоси қуриб қолади. Шундай пайтда теримизда қарилик аломатлари пайдо бўлмаслиги учун иситгич ёнига бирор идишда сув ҳам қўйинг.
Қайнатилган иккита картошка эзилиб, икки томчи глицерин, икки томчи бодринг ёки лимон шарбати қўшилиб, қўлларга суртилади.
Бир дона тухум сариғи, 1 ошқошиқ асал ва 1 чойқошиқ сули уни аралаштирилади. Бу аралашма кечқурун ётиш олдидан қўлга суртилади. Ушбу ниқобдан сўнг дағал ва сўлғин қўллар юмшоқ ва эластик ҳолга келади.
Тенг миқдорда олинган зайтун ёки кунгабоқар ёғи лимон шарбати ва тошчўп ўти дамламасидан тайёрланган ниқоб қўл терисини юмшатиб, ажинлардан халос этади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил