Давр нафаси      Бош саҳифа

БОЙСУНЛИК БЎРОН ОТА САЙЛОВ КУНИ ЁШЛАРГА ЎРНАК БЎЛМОҚЧИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар самарасида сайловлар демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда ўтказилаётир.

БОЙСУНЛИК БЎРОН ОТА САЙЛОВ КУНИ ЁШЛАРГА ЎРНАК БЎЛМОҚЧИ

Бу жараёнда халқимизнинг миллий ҳаёт ва тафаккур тарзига мос анъаналар ҳам юзага келди. Буни сайлов участкаларида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ёши улуғ отахон-онахонларнинг ўз маслаҳатлари ва ўгитлари билан фаол иштирок этаётганида ҳам кўриш мумкин.

Бу йил 4 декабрда ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 70 минг 465 фуқаронинг овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг 2 минг 150 нафари тумандаги 2-сайлов участкасида рўйхатга олинган.

— Сайлов участкамизда рўйхатга олинган аҳоли орасида ёши улуғ отахон-онахонлар кўп, — дейди участка сайлов комиссияси раиси Ҳамро Расулов. — Муҳим сиёсий тадбир арафасида ташкил этилаётган учрашув, давра суҳбати ва бошқа тадбирларда нуронийларимиз ёшларга ўрнак бўлмоқда, уларга юртимиздаги ўзгаришлар ва янгиланишларнинг қадрига етиш, эл-юртга наф келтириш, 4 декабрда ўтадиган муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этиш юзасидан насиҳатлар қилишмоқда.

Бойсун туманидаги 4-умумтаълим мактаби биносида жойлашган сайлов участкасига борганимизда, «Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз!» мавзуидаги давра суҳбати устидан чиқиб қолдик. Чорчинор маҳалласининг бир гуруҳ ёши улуғ отахонлари ҳам шу ерда экан.

Таълим фахрийси, ­«Шуҳрат» медали соҳиби Бўрон ота Абдуллаев суҳбат чоғида тийрак фикрлари, ўткир хотираси билан ҳавасимизни келтирди. Отахоннинг айтишича, бунга сабаб — вақтли матбуотни доимий кузатиб боришида. Бу ерга ҳам марказий ва вилоят газеталаридан бир нечтасини олиб келибди. У шу кунларда эълон қилинган сайловга оид мақолалардан мисоллар келтирди.

Давра яна ҳам жонланиб кетди:

— Ҳа, ростдан ҳам бу сайлов эртанги ҳаётимиз учун катта аҳамиятга эга. Тўй-ҳашамда ҳам, оила даврасида ҳам фақат шу ҳақда гурунг қиляпмиз...

— Менинг қизим 18 ёшда. У сайловда биринчи марта қатнашаётганидан хурсанд. Сайловга таклифномасини кўрсатиб, суюнчи ҳам олди...

— Кўзи ожизларга махсус алифбода сайлов варақалари тайёрлангани кўп яхши иш бўлибди-да...

— Савобга қолгурлар сайлов участкаларида она ва бола хоналари ташкил қилишибди. Ёш боласи бор келинларимиз ҳам энди бемалол овоз бергани келаверади-да.

Бири-бирига гап бермай баҳс-мунозарага киришган ёши улуғларни тинглаб, тадбир қандай ниҳоясига етганини ҳам билмай қолибмиз. Иштирокчиларнинг миллий сайлов қонунчилиги, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид тушунчаси, билимлари ва дунёқараши ғоят юқори эканини ўз кўзимиз билан кўриб, хурсанд бўлдик.

Чорчинорлик отахонлар уй-уйига кетишга тараддудлана бошлади. Бўрон ота котиба қизга юзланиб, алоҳида тайинлади:

— Қизим, сайлов куни ёшимни пеш қилиб, уйимга қути кўтариб бориб овора бўлманглар, ўзим бола-чақага бош бўлиб келаман.

Унинг сўзларини тенгдош жўралари ҳам тасдиқлади.

Малоҳат ҲУСАНОВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔68

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔152

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔137

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 68    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 152    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 137    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 211    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 267    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар