Саломатлик      Бош саҳифа

Яна 15 йилдан сўнг...

АҚШлик тадқиқотчиларнинг прогноз қилишича, яна ўн беш йиллардан сўнг шахсийлашган тиббиёт ва нанотехнологиялар сабабли шифохоналар керак бўлмай қолиши мумкин.

Яна 15 йилдан сўнг...

Гап шундаки, тиббиёт ходимлари секин-аста касалликни даволашдан кўра, уларнинг олдини олишга ўтмоқда. Шу боис ҳам анъанавий клиникаларга бошқа эҳтиёж қолмаслиги мумкин.

Бора-бора ташхислаш билан боғлиқ кўпгина ишларни смартфонлар ва турли қурилмалар ёрдамида хасталарнинг ўзи бажаради. Оддий шифокор қабулига бориб, маслаҳатини олиш эндиликда видеоалоқа ёрдамида масофадан туриб амалга оширилади. Шунингдек, бунга регенератив тиббиёт (мижознинг ўз ҳужайраларидан янги аъзолар ўстириш ва организмдаги яроқсиз бўлиб қолгани билан алмаштириш)нинг ривожланиши ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Бемор ҳақидаги барча тиббий маълумотни эса даволовчи  шифокор мобиль телефони орқали олади. Жарроҳлар ўрнини эса микророботлар эгаллаши мумкин. Трансплантация қилинувчи ­аъзолар 3D-принтерда «босилади». Яна айтилишича, жуда ривожланган мамлакатларда мазкур жараён тез орада ўзини намоён қила бошлайди.

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар