Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЭНГ БАХТЛИ ОНАЛАР

Юртимиз тинч, ҳаётимиз осойишта, фарзандларимиз замонавий шароитларда таълим-тарбия олмоқда, касб-ҳунар эгалламоқда. Мана шу осойишталик ортида Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган ўктам ҳарбийларимизнинг машаққатли меҳнати турибди.

ЭНГ БАХТЛИ ОНАЛАР

Жойларда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида майор Зуҳриддин Юлдашев раҳбарлик қилаётган бўлинмада ҳам ана шу байрамга бағишланган «Аскар оналарини шарафлаймиз», деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг оналари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар томонидан миллий армиямиз ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклар айтилди.

— Ўғлим Сурхондарёда Чегара қўшинларида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, — дейди Бўстонлиқ туманидан Ҳилола РИХСИБОЕВА. — Армияда хизмат қилиш ҳар бир йигит учун юксак шараф, албатта. Ўғлим муддатли ҳарбий хизмати кўнгилдагидек ўтаётгани, ҳарбий билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштираётгани, жисмоний чиниқиши учун барча шароитлар яратилганини айтади. Сездим, анча улғайган, қарашлари қатъиятли. Очиғи, шундай аскар ўғлим, Ватан ҳимоячиси борлигидан ғурур ҳиссини туймоқдаман.

Тадбирда мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш мақсадида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

— Икки ўғлим ҳарбий, — дейди товоқсойлик Гўзал ая ЭГАМБЕРДИЕВА. — Ҳарбий билим юртини тамомлаб, офицер бўлгандан сўнг бири бугун Сурхондарёда, икккинчиси Қўқонда хизмат қилмоқда. Фарзандларимдан фахрланаман. Баъзан соғиниб, кўргингиз келса, иложини тополмай қоласиз (кўзига ёш олади)... Лекин мен уларни тушунаман. Негаки, улар Ватан олдидаги бурчини шараф билан адо этиши лозим.

Бугун ихчам, тезкор, замонавий техника билан таъминланган, ҳар қандай ташқи тажовузга муносиб қарши зарба бера оладиган, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоялашга қодир профессионал миллий армиямиз барпо этилди.

— Қуролли Кучларимизнинг ўтган 25 йиллик тарихига назар ташласак, бугун жаҳон талабларига жавоб берадиган, техника ва етук ҳарбий мутахассисларга эга профессионал миллий армия шакллантирилди, — дейди бўлинма раҳбари майор Зуҳриддин ЮЛДАШЕВ. — Бугунгидек озод ва обод Ватан барпо этиш, кўпмиллатли халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлаш ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Бунинг замирида мустақилликнинг дастлабки йилларидан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, халқимиз осойишталигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларга етарли шароит яратиш борасида амалга оширилган изчил ислоҳотлар мужассам. Қўшинларнинг сифат таркиби янгиланиб, сафларини тўлдириш тартиби такомиллашди. Муддатли ҳарбий хизматга жисмонан соғлом, маънан етук ва юксак интеллектуал салоҳиятли ёшларни саралаб олишнинг ўзига хос тизими яратилди. Ҳарбий хизматчиларнинг ўқиши, жисмоний чиниқиши ва маҳоратини ошириши учун барча шароит муҳайё қилинди.

Мамлакатимизнинг барча жойларида катта тантана билан нишонланадиган байрам тадбирлари ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Нурпўлат НУРҚУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

🕔15:22, 23.07.2026 ✔31

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Батафсил
Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔79

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔313

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар