Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ЎҒЛИМНИ ҲАТТО ТАНИМАДИМ, ДЕМАК, ХИЗМАТ ЯХШИ»

Бугун Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш, Ватан ҳимоячиси деган номга мушарраф бўлиш ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишига айланди. Ўз ҳаётини армиясиз тасаввур қилолмайдиган, ҳарбий хизматни она халқи олдидаги муқаддас вазифаси, деб биладиган ёшлар сафи­кенгайиб бормоқда.

«ЎҒЛИМНИ ҲАТТО ТАНИМАДИМ, ДЕМАК, ХИЗМАТ ЯХШИ»

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз — фахру ғуруримиз!» шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, суҳбатлар ўтказилмоқда.  Тошкент шаҳар ва Фарғона вилоят ҳокимликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа ишлари бошқармалари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган «Менинг ўғлим — Ватан ҳимоячиси» деб номланган Тошкент — Фарғона видеоконференцияси ҳам шулар жумласидандир. Унда фарзанди Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган тошкентлик ота-оналар қаторида, водийдан келиб, пойтахтимизда йигитлик бурчини адо этаётган аскарлар ўз яқинлари билан Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган видеомулоқотда дийдорлашди. Ота-оналар ва фарзандларнинг экран орқали суҳбати ҳаяжонли ва қувончли лаҳзаларга бой бўлди.

— Мактабга қадам қўйганимдан ҳарбий бўлишни орзу қиламан — дейди учкўприклик Шаҳзодбек Мелиқўзиев. — Шукр, ниятимга етдим. Ҳарбий хизматга келиб, ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишдим, эл-юрт ҳимоясидек улкан масъулият ва юксак шарафни, ифтихорни юракдан ҳис қилиб, мақсадларим янада қатъийлашди. Бизнинг ҳарбий қисмда аскарлар учун барча шароит муҳайё этилган. Жанговар тайёргарлик дейсизми, маънавий-маърифий дарсларми, барчаси ўз вақтида ва етарли даражада малакали офицерларимиз томонидан пухта ўтилади. Видеомулоқот давомида шуларни онамга сўзлаганимда, уларнинг кўзига қувонч ёшлари келди. 

Шаҳзодбек шу куни унинг учун Тошкент билан Фарғона ўртасидаги масофа бир қадам бўлиб қолганини, ўзини ота-онасининг ёнида тургандек ҳис қилганини яширмади. У ўзини яқинларидан олисда деб ҳисобламасди. Ота-онаси билан бафуржа гаплашди. Бу унинг ҳарбий хизматдаги кучига қўшимча куч ва шижоат қўшди. Суҳбат охирида қадрдонларининг ишончи, дуо-ю фотиҳалари аскарнинг эзгу орзулари томон дадил одимлашига ғайрат бағишлади. Шаҳзодбек ана шундай учрашувни ташкиллаштириб берган барча ташкилотларга чексиз миннатдорлигини билдирар экан, миллий армиямиз сафида хизмат қилаётганидан фахрланишини тўлқинланиб айтди.   

 Видеомулоқотда Фарғонадаги ҳарбий қисмлардан бирида йигитлик бурчини ўтаётган оддий аскар Фирдавснинг отаси Ёрқин ака Насимов ҳам  ўз таассуротларини қуйидагича баён қилди:

— Бизнинг даврдаги билан ҳозирги армияни умуман солиштириб бўлмайди. Ер билан осмонча фарқи бор. У пайтда аскарнинг ҳаёти билан ҳеч кимнинг иши бўлмасди. У нима қиляпти, аҳволи қандай — бировнинг иши йўқ эди. Ҳозир эса кўриб турганингиздек, ҳатто, масофадан туриб ҳам жигарбанди билан бемалол мулоқот қилиш имконияти яратиб берилмоқда. Шундан ҳамманинг кўнгли хотиржам. Бундан ташқари, бугунги замонавий, профессионал армиямиздаги тартиб-интизом кишини лол қолдиради. Ҳар бир аскарга алоҳида эътибор қаратилаётгани эса таҳсинга лойиқ. Мана, ҳозиргина ўғлим билан гаплашдик. Очиғи, танимай қолдим: тўлишиб, жисмонан бақувват бўлибди. Худди спортчиларга ўхшаб кетибди. Нигоҳлари ўткир. Демак, хизмат яхши кетяпти.

Яна бир муҳим жиҳати, илгари офицер билан аскар ўртасида бунақанги хуш муносабат, муомалани кўрмаганман. Ҳақиқатдан ҳам, бошқача кутиб олишади. Буни айтишимга сабаб, олдин армияга борганда йигит руҳияти бироз тушарди, уни бўшаштириб қўярди. Ўз она юртидан олисда хизмат қилгандан кейин шу эди-да. Бугунги аскарларимизда эса мен буни асло кўрмаяпман. Улар Ватан олдидаги муқаддас бурчга баланд шашт, кўтаринки  руҳда отланмоқда. Бундан эса ҳамма ота-онанинг боши кўкка етяпти.   

Тадбир давомида миллий армиямиз сафида ҳар томонлама намунали хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аскарларнинг ота-оналарига ташаккурнома топширилди.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔66

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔302

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар