Давр нафаси      Бош саҳифа

Келгуси беш йилликда БИЗНИ НИМАЛАР КУТМОҚДА?

Эртани кўзлаб, истиқболдаги улкан марраларга кўз тикиб, келажакка катта умидлар билан интилиб яшаш инсонни ҳамиша олға қадам ташлашга ундайди. Зеро, эртанги кунини бугунидан афзал кўра олган кишигина тараққиётга эриша олади.

Келгуси беш йилликда  БИЗНИ НИМАЛАР КУТМОҚДА?

Буни шу кунларда давом этаётган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси» лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Бугун тараққиётимиз илдизига болта ураётган муаммолар нималардан иборат? Одамларни қийнаётган масалаларни фақат қоғоздагина эмас, амалда бажариш, уларни рози қилиш учун қандай ислоҳотларга эҳтиёж сезиляпти?

Тажрибали мутахассис-экспертлар, соҳа вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик билан бўлаётган муҳокамаларда айни мана шу саволлар ўртага ташланмоқда.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси» энг муҳим ва долзарб бешта устувор йўналиш бўйича янги ислоҳотлар ўтказишни тақозо этади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова. — Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлар­аро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар белгилаб олинган.

Чиндан ҳам, ҳақиқат баҳсларда туғилади. Янги лойиҳа жамоатчилик муҳокамасида ҳар томонлама пухта ўйлаб, ҳамма жиҳатларини обдон кўриб чиқиш, зарур ўринларга тузатиш ва қўшимчалар киритиш имконини беради.

Биргина мисол: судда иши кўрилаётган айрим фуқаролар жараён якунланиб, одил судлов ҳукми чиқарилишини нега йиллар давомида кутиши керак? Бундай ёндашув бугунги тезкор давр талабларига мувофиқмикан?

Ёки жамиятдаги фаровонлик ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг фош этилгани ҳамда тегишли тартибда жазолангани билан белгиланадими? Балки ундан кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, йўл қўймаслик ёки фуқароларда онгли равишда қонун олдидаги масъулиятни ҳис қилиш кўникмасини шакллантириш муҳимдир?

Фуқаро бир парча ерини тадбиркорлик субъектига айлантириши учун нечта чиғириқлардан ўтиши, ҳужжат йиғиши учун қанча идораларга бош суқиши, қанча вақт раҳбарларнинг қош-қовоғига қараб туриши керак?

— Ҳаракат стратегияси лойиҳасидаги барча йўналишлар инсон манфаатларини олий қадрият сифатида қараш, фуқаролар учун кенг ҳуқуқ ва эркинликларни белгилаш ҳамда уларни ҳимоя қилишга қаратилди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодиржон Мухторов. — Ушбу лойиҳа асосида бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган. Масалан, амалиётдаги мавжуд вазият, талаб ва таклифни инобатга олиб, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилинмаган фуқаролар ҳам эндиликда тегишли шартлар асосида турар жой сотиб олиб, кўчмас мулк харид қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.  

Фуқаролар манфаатини кўзлаб илгари сурилаётган бундай имкониятлар қонунчилигимиз янада такомиллашиб бораётганидан далолат беради. Шунингдек, жиноят қуроли сифатида эътироф этилган мулк — башарти мулк эгасининг айбсиз экани исботланса, мусодара қилинмаслиги, фуқаролик ва хўжалик ишларини, аввало, судларга етиб бормасдан ҳал этишга кенг аҳамият қаратиш, вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларда жазо ҳолатларини либераллаштириш, коррупцияга қарши курашга ҳар бир фуқарога дахлдор узлуксиз жараён сифатида қараш каби ўнлаб масалалар ечими лойиҳада акс этган.

Вазирлик, корхона ва ташкилотларнинг расмий сайтларида, ижтимоий тармоқларда ҳамда ҳудудлардаги кенг жамоатчилик орасида мазкур Ҳаракат стратегияси лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔117

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар