Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОДАМЛАР ДАРДИНИ ЭШИТИШ

Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Улар орқали аҳолининг муаммоларига тезкор ва самарали ечим топилмоқда, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотлар қилинмоқда.

ОДАМЛАР ДАРДИНИ ЭШИТИШ

Хусусан, Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолиятини юқори даражада ташкиллаштириш ҳамда мансабдор шахсларнинг халқ билан самарали мулоқотини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан қулай шарт-шароитлар яратилди.

Бухоро вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 6 — 10 февраль кунлари мобайнида вилоят ҳокими томонидан 44 нафар фуқаро шахсан қабул қилинди. Ҳоким билан юзма-юз мулоқот чоғида улардан 40 нафари ариза, 3 киши шикоят ва 1 нафари эса таклиф киритди. Аризаларнинг 16 таси хонадон ажратиш ва уй-жой билан таъминлаш, 1 таси уй-жойини қонунийлаштириб бериш, 3 таси ишга жойлаштириш, 6 таси моддий ёрдам, 2 таси соғлиқни сақлаш, 5 таси тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, 3 таси пул муомаласи (кредит), 2 таси ҳудудни ободонлаштириш, 1 таси газ,  2 таси қурилиш, 2 таси раҳбарлар фаолиятидан норозилик билан боғлиқ мурожаатлардир.

Қабуллар жараёнида мурожаатларнинг ижросини тезкорлик билан таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими томонидан соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг барчаси назоратга олиниб, тезкор чоралар кўрилиши таъминланмоқда. Хусусан, Жондор тумани «Қароли» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Гулзода Ҳамроеванинг соғлиқни сақлаш тизимидаги шифохоналардан бирига хизматчи-санитар вазифасига ишга жойлаштириш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилди. Шунингдек, Олот тумани Нурафшон кўчаси 9/4 уй, 2-хонадонда яшовчи фуқаро И.Артиқованинг мурожаати асосида чет эл олийгоҳларида таҳсил олаётган ўғлининг контракт тўловларини тўлаш учун тегишли маблағларни белгиланган тартибда конвертация қилиб бериш чоралари кўрилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ер майдони ажратишни сўраб ёзилган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижобий ечим топилмоқда. Фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги 6 та мурожаати жойига чиқиб ўрганилиб, аниқ чоралар кўрилди. Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш учун туман ва шаҳарлар ҳокимликлари қошидаги махсус ишчи гуруҳлари ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиб, янги тартиблар асосида фуқароларга уй-жой ажратилмоқда.

 Жасур ЖАМИРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар