Бугун мамлакатимиз ҳаётида кечаётган ўзгаришларга ўзини дахлдор сезмайдиган инсон бўлмаса керак. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳаларни изчил ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар одамларнинг кайфиятини кўтариб, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида воҳада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳолининг фаровон яшаши учун яратилаётган имкониятлар билан танишуви, халқ билан учрашиб, самимий суҳбатлашгани барчамизни руҳлантириб юборди.
Президентимиз туманимизда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилган «Ғуржак-1» массивида ҳам бўлиб, фойдаланишга топширилган уйлар, уларда аҳолига яратилган шароитлар билан танишди. Хонадонларга ташриф буюриб, уй эгаларининг эзгу мақсад-режалари билан қизиқди, уларнинг қувончига шерик бўлди.
Мен тарбиячиман. Бир ўғил ва бир қизни вояга етказдик. Қизимни турмушга узатганман. Ўғлим Шаҳрузжон ўтган йили Шеробод иқтисодиёт коллежини битириб, бугун ўзи мустақил меҳнат қилмоқда.
Ўғлимнинг ҳам орзу-ҳавасини кўрсам, янги уй олиб, келин туширсам, деган ниятим бор эди. Худога шукр, Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ жойларда янгиланган лойиҳалар асосида уйлар қурилиши бошлангач, орзуимга етишдим. Туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари уй олишимизга кўмаклашди. Янги йил кунлари «Ғуржак-1» массивида барпо этилган 16 хонадондан иборат икки қаватли тураржойдан икки хонали уй олиб, кўчиб ўтдик. Бундан жуда хурсандмиз.
Янги уйимизда уй-рўзғор юмушларини енгиллаштириш учун ҳамма шароит бор: жўмракни бурасангиз иссиқ сув, совуқ сув келади. Хонадонимиз «Аристон» иситиш қозони орқали иситилади. Хоналар яшаш ва фойдаланиш учун ҳар томонлама қулай қилиб лойиҳалаштирилган, кенг ва ёруғ, шинам.
Уйимиз узоқ муддатли кредит асосида берилгани, тўлов фоизларининг камлиги бизга янада енгиллик туғдирмоқда.
Президентимиз ташрифи давомида бизнинг хонадонимизда ҳам бўлиб, яшаш шароитимиз билан қизиқди.
Илгари ижара уйларда яшаб, қандай қийинчиликларни кўрганим ортда қолганини, энди бемалол янги уйга келин олишим мумкинлигини айтиб, Президентимизга миннатдорлик билдирдим.
Давлатимиз раҳбари янги массивда аҳоли учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди. Маҳалла профилактика нозирига ҳам янги уйдан хонадон берилгани ҳудудда осойишталикни таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилишини қайд этди.
Қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган бундай улкан ишларни бир пайтлар тасаввур ҳам қилолмаганмиз. Президентимизнинг қарори асосида қисқа вақтда қад ростлаган арзон, ихчам, қулай уйлар эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этаётир. Давлатимиз раҳбарининг ислоҳотлар халқимиз ҳаётида қандай акс этаётгани билан шахсан танишаётгани бизни юртимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди.
Барно ЧОРШАНБИЕВА,
Шеробод туманидаги 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.
(ЎзА)
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔64
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔184
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил