Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОРОЛБЎЙИЛИКЛАРГА ЧЕГИРМА БЕРИЛИБДИМИ?

— Куни кеча қўни-қўшниларимиздан эшитиб қолдим: Оролбўйи минтақасида яшовчи одамларга поездга ёки самолётга чипта олишда нарх-наво борасида имтиёзлар белгиланибди. Шу ростми?

Музаффар ТЎРЕЕВ,

Нукус шаҳри

ОРОЛБЎЙИЛИКЛАРГА ЧЕГИРМА БЕРИЛИБДИМИ?

— «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилишича, Президентимизнинг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Қўнғирот —  Тошкент — Қўнғирот», «Урганч — Тошкент  — Урганч» ва «Шовот — Тошкент — Шовот» йўналишларидаги поездларида қатновчи бир нечта тоифадаги йўловчиларга белгиланган тарифларга нисбатан 50 фоиз чегирма жорий қилинди. Жумладан:

пенсионерлар (жумладан, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар);

ногиронлар (биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳ), ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;

—  16 ёшгача бўлган болаликдан ногиронлар, ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;

ўқишга кетаётган талабалар, олий таълим муассасасига таклифнома ёки олий таълим муассасасига йўлланма ёхуд талабалик гувоҳномаси ва олий таълим муассасасидан маълумотнома бўлган ҳолда;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тайинланган кам таъминланган оилалар аъзолари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тўланаётган давр учун маълумотнома бўлган ҳолда.

Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик ва халқаро шартномаларга мувофиқ, алоҳида шахслар учун киритилган имтиёзлар сақланиб қолади.

Чегирмаларнинг бир нечта туридан бир вақтнинг ўзида фойдаланишга рухсат берилмайди.

Қўшимча тариқасида айтиш жоизки, худди шу минтақа аҳолиси орасидан айни тоифадаги фуқароларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Нукус — Тошкент — Нукус» ва «Урганч — Тошкент — Урганч» йўналишларида парвоз қилиш учун чипталар харид қилишда ҳам 50 фоизлик имтиёз жорий қилинган. 

Чегирмалар фақатгина «иқтисод» класс тарифида берилиши маълум қилинган.

 Жасур КЕНГБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар