Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилБугун савдо расталаримиз турфа хил қандолат маҳсулотларига тўла. Лекин уларнинг айримларида ишлаб чиқарилган ёки яроқлилик муддати кўрсатилмайди. Эмин-эркин сотилаверади. Савол туғилади: бундай маҳсулотнинг сифат хавфсизлиги даражаси қандай? У талабга жавоб берадими? Ушбу озиқ-овқатлар истеъмолга яроқлими?
— Қоидага кўра, қандолат маҳсулотлари (булочка, пряник ва ҳоказолар) тайёрланган кундан бошлаб ўн кун давомида сотилиши мумкин, — дейди «Ўзстандарт» агентлигининг аккредитация бошқармаси бошлиғи Шокир АЛИМОВ. — Шу муддатдан қолиб кетса, савдога чиқарилиши мумкин эмас. Шу маънода, агар истеъмолчи бундай маҳсулотнинг (умуман, ҳар қандай) муддати ёки яроқлилик санаси кўрсатилмаганига дуч келса, уни харид қилмаслиги керак.
Агентлигимиз тадбиркорлар ишлаб чиқарган қандолат маҳсулотларининг сифат даражасини текширишга масъул ташкилотлардан бири. Мазкур жараёнда маҳсулот сифатсиз деб топилса, у истеъмолга чиқарилишига йўл қўйилмайди. Масалан, 2016 йилда 1 миллиард 962 миллион сўмликдан зиёд маҳсулотлар яроқсиз, деб топилди.
Олиб борилаётган ушбу чора-тадбирларга қарамай, фуқароларимиз орасида сифати кафолатланмаган, муддати ўтиб кетган қандолат маҳсулотларини сотаётган «учарлар» ҳали-ҳамон бор.
Айрим ҳолларда буханка ноннинг ҳажм жиҳатидан бир дўконда катта, бошқасида кичикроқлигига гувоҳ бўламиз. Аслида у меъёр бўйича неча грамм бўлиши керак?
— «Ўзстандарт» агентлиги томонидан буханка нонга белгиланган стандарт вазн — 600 грамм, — дейди мутахассис. — Ундан кам бўлса, буханка нон истеъмол талабига жавоб бермайди. Текшириш давомида шу ҳолатга дуч келинса, буханкани ишлаб чиқараётган тадбиркорга сертификат берилмайди. Демакки, нонни ишлаб чиқариш вақтинчалик тўхтатилади.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил