Давр нафаси      Бош саҳифа

БИР УМР ЁДИМИЗДА ҚОЛАДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида бизнинг уйимизда меҳмон бўлгани оила аъзоларимиз учун бир умр унутилмас воқеага айланди.

БИР УМР ЁДИМИЗДА ҚОЛАДИ

Ўғлим Беҳрузбек Президентимизга атаб шеър ёзди...

Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар барча юртдошларимиз қатори бизнинг ҳам ҳаётимизда ўз акс-садосини берди. Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қарши туманидаги «Нукробод» қишлоқ фуқаролар йиғинининг Яккаёғоч массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлардан бири бизга ҳам насиб этди.

Ўз шахсий уй-жойига эга бўлиш катта бахт эканини ўн йилга яқин ижарада яшаб юрган инсон сифатида яхши англайман. Уй тинчмикан, болалар ўйнаб бировнинг мулкига зиён-заҳмат етказиб қўймадимикан, уй эгаси қайсидир сабабни рўкач қилиб, дабдурустдан кўчишимиз кераклигини айтиб қолмасмикан, деган ҳадик ва хавотир мени бир зум бўлсин тарк этмасди.

Халқимиз ўз уйинг — ўлан тўшагинг, деганича бор экан. Бугун кўнглим тўқ. Ўз бошпанамизда ўзимиз истагандек, эркин яшаяпмиз, ўғил-қизларимиз яйраб-яшнаб камолга етмоқда. Ризқимга ҳам барака инган. Бор эътиборинг ўз вазифангни сидқидилдан бажаришга, янгиликлар яратишга қаратилса, ишинг ҳам янада ривожланиб, руҳинг ҳам кўтарилиб бораверади-да.

Ҳар тонг деразаларни кенг очаман-да, атрофга разм соламан. Четлари гулзор замонавий асфальт йўллар, ёрқин рангдаги намунавий уйлар, янгидан барпо этилган таълим масканлари, ижтимоий-маданий объектлар маҳалламиз кўркига кўрк қўшиб турганидан хурсанд бўламан.

Хоналарга кириб, бирма-бир кўз ташлайман. Замонавий таъмирланган ётоқхона, мебеллар билан жиҳозланган шинам меҳмонхона, ўйинчоқларга тўла болаларим хонаси, файзли ошхона... Бундай қулайликларга эга уй, айниқса, турмуш ўртоғимнинг эзгу орзуси эди. Энди бундай шароитлар унинг рўзғор юмушларини енгиллатиб, фарзандларимиз тарбиясига кўпроқ вақт ажратишига имкон беради.

Ҳаётимиздаги барча ўзгаришлар, саодатли дамлар учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз. Ана шундай бағрикенг инсон халқимизга бош эканига, ҳар бир инсон олий қадрият сифатида эъзозланадиган, тинч, озод ва обод юртда яшаётганимизга ҳар қанча шукрона айтсак шунча кам.

 Алишер АҲМЕДОВ,

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри овоз режиссёри.

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар