Долзарб мавзу      Бош саҳифа

870 та  ДОРИХОНАДА ҚОНУН БУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ

Шу пайтга қадар дорихона тармоқларида дори-дармон нархларини бесабаб, асоссиз равишда ошириш ҳоллари кузатилган эди. Аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш, келгусида бунга йўл қўймаслик мақсадида бугун энг қатъий чоралар кўрилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Шу билан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жами 343 номдаги дори воситалари (98 таси маҳаллий ва 201 таси чет элники, 18 хил маҳаллий ва 26 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган тиббий буюмлар) рўйхати тасдиқланиб, улар ҳар чоракда тасдиқланадиган қатъий чекланган нархларда сотилиши белгиланди ва бу жорий йилнинг 7 мартидан кучга кирди.

Мана, орадан бирмунча вақт ўтди. Хўш, республикамиз дорихоналарида рўйхатга киритилган ҳаётий муҳим дори воситаларининг нархи белгиланган аниқ қийматдан ошмаяптими? Умуман, фармацевтика фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига амал қилиняптими?  

— Афсуски, бу борада қонунбузилиш ҳолатлари учраб турибди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Исмат АЗИЗОВ. — Жумладан, жорий йилнинг 15 март ҳолатига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг вилоят бўлимлари томонидан жами 870 та дорихона ва дорихона филиалларига нисбатан аниқланган фармацевтика фаолияти бўйича қонунбузарликлар юзасидан тақдимномалар келиб тушди. Уларни фармацевтика фаолиятини Лицензиялаш кенгаши кўриб чиқиб, 255 та дорихона ва дорихона филиалларига берилган лицензияларнинг амал қилинишини 10 кун муддатга тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилди.

Бундан ташқари, 615 та дорихона ва дорихона филиалларига берилган лицензияларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза киритиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундан 586 та дорихонага тегишли бўлган даъво аризалари хўжалик судига тақдим этиб  бўлинди. Қолган дорихоналар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.                        

 Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔65

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔301

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар