Давр нафаси      Бош саҳифа

ДУОЛАРИ ИЖОБАТ ИБОДАТ АЯ

«Бока-бокабой бой тилла, эшигингиз тагида тоштилла, худойим ўғил берсин бешигингизга, унинг оти Раҳматилла...» Бир неча болакай жўрлигида жаранглаган бу овоздан Ибодатхон аянинг юраги орзиқиб кетди: «Шу кунларга етказганига беадад шукр!».

ДУОЛАРИ ИЖОБАТ ИБОДАТ АЯ

Ая бу кунни ҳар йили ўзгача интиқлик билан кутади. Кўкламдан кўкламгача бўлган вақтда унинг қалбида шу куни айтадиган дуо-ю, шукроналари тўлиб-тошиб туради, остонасида болакайларнинг асрлардан асрларга оҳори тўкилмай ўтиб келаётган қувноқ Наврўз айтимларини эшитиши билан шукроналар айтади.

— Ёши саксонга қараб кетаётган мангина кампирнинг бешигига бола тиламай уйингга буғдой тўлгурлар! Ҳа, Наврўзгинамнинг жарчилари, айланиб кетай овозларингдан, — дея болаларга пешвоз чиқди Ибодатхон ая. — Қани, бойчечакларинг борми, кўрсатинглар-чи? Бўлмаса, ҳеч нарса бермайман.

— Бо-ор! Мана, мана! — чуғурлашди болалар бир-бирига навбат бермай. Улар орасидан жамалак сочли қорамағиз қизча кўксига тугун қилганича босиб келаётган кафтларини авайлабгина очди. Ибодат ая қизалоқ қўлидаги нозиккина бойчечакни кўриб: «Пиёзмасми ишқилиб?» деб ҳазиллашди. «Йўқ, бувижон, бойчечак!», яна бири-биридан ўтказиб қичқиришди болалар.

Ая қизчанинг қўлидан бойчечакни олиб аввал икки қоши, кейин кўзларига суриб: «омонлик, омонлик, ҳеч кўрмайлик ёмонлик», деди ва нимчасининг икки чўнтагига тўлдириб чиққан қанд-қурсларни болаларга улашди. Улар қий-чув билан чиқиб кетишгач, ая айвоннинг четига ўтириб беихтиёр ўйга чўмди. Энди болаларнинг овози қўшни ҳовлидан эшитилар эди.

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Бирлашган қишлоғида умргузаронлик қилаётган етмиш беш ёшли меҳнат фахрийси Ибодат ая Юлибоеванинг шукронаси-ю, бир зумгина ўйга чўмиб қолиши бежиз эмас.

— Болалигим урушдан кейинги оғир йиллар, умримнинг эллик йили собиқ тузум даврида ўтди, — дейди ая. — Ўйлаб қарасам, бу шўро дегани бизни лақиллатиб, қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб юрган экан. Гугурт 1 тийин, туз 7 тийин деб қуллуқ қилиб юраверган эканмиз-у, салкам қулга айланиб қолганимизни билмаган эканмиз. Турмуш ўртоғим билан колхозда ишлар эдик. Бугунгидай қўша-қўша мошин олиш, данғиллама уйлар қуриш қаёқда, эр-хотин саҳардан шомгача тер тўкиб топган даромадимиз рўзғорга учма-уч етарди.

Бунисига ҳам майли, ўша даврларда эркинлигимиз, аждодлардан мерос миллий урф-одатларимиз, тўю-маъракаларимиз, ҳатто кийинишимизгача хўжайинчилик қилингани, ўтмишимиз зимдан камситиб келинганига нима дейсиз? Наврўзни диний байрам сифатида тақиқлаб қўйилган кунларни сира унутолмайман. Аммо ўша пайтларда биров бунга қарши бир нима дея олган эмас. Кексаларимиз ичида «Илоҳим, ҳар ким ниятига яраша оқибат топсин, юзимиз ёруғ бўлсин», деб дуо қиларди, холос.

Охиратлари обод бўлсин, ­Ислом Каримовдек инсон юртимизга бош бўлиб биз ҳурликка чиқдик. У киши бизга Наврўзимизни қайтариб берди. Юртимизнинг муқаддас қадамжолари, зиёратгоҳлари, қабристонлар обод қилинди, масжиду мадрасалар таъмирланди, диний ва дунёвий илмда беназир бўлган алломаларимиз номи эъзозланди. Бу каби эзгу амаллар, хайрли ишлар она-заминимизга баракот ёғилишига, юртимизнинг обрў-эътибор топишига, тинчлик ва осойишталикка сабаб бўляпти.

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг Ислом Каримов бошлаган ишларни давом эттириб, ғайрат билан ишлаётгани, нуронийларга кўрсатаётган чексиз ғамхўрлиги, Наврўзни ҳамма жойда бирдек байрам қилиш тўғрисидаги фармони кўнглимизни тоғдек кўтармоқда. Қалбимиздаги ўтмиш заҳматларига малҳам бўлмоқда. Шундай дориламон кунларга етказгани учун беадад шукроналар қилишимиз керак. Биз, оғир кунларни кўрган кексалар доим дуодамиз. Аммо бугунги авлод фақат шукр билан кифояланиб қолмай, буюк неъмат — мустақилликни кўз қорачиғидай асраб-авайлаши, уни янада мустаҳкамлаши, юртимиз бундан ҳам ривож топиши учун бел боғлаб меҳнат қилиши керак.

Гап билан бўлиб, мени маҳаллада кутишаётганларини унутаёзибман, эртага маҳалламизда Наврўз сайли. Ғайрат маҳалласининг ёшу қариси гузарда байрам қилади, қўшни маҳаллалардан ҳам меҳмонлар келади. Бугун қозонга сумалак солинади. Сиз ҳам, албатта, келинг, байрамни бирга ўтказиб, суҳбатимизни сумалак атрофида давом эттирамиз.

Ҳа, етти ўғил, уч қиз — ўн нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб ўстирган, бугун қирққа яқин набиралар, маҳалла-кўй ардоғида бўлган Ибодатхон ая ва барча кексаларимизнинг дуолари ўз ижобатини топаяпти. Юртимизда Наврўзи олам кенг нишонланмоқда.

Акрамжон САТТОРОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔68

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔152

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔137

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 68    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 152    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 137    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 211    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 267    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар