Қўпол, қўрс, тўнг одамлар билан икки дақиқалик мулоқот ҳам киши кайфиятини бузади, жаҳлимизни чиқаради, ҳатто, қонимизни қайнатади.
Бунақаларга исталган жойда: дўкон, жамоат транспорти, ишда ёки кўчада ҳам тўқнаш келиш мумкин. Шу ўринда савол туғилади: қўпол муомалали кишига дуч келганда нима қилиш керак? Тўғри, бунда ҳар кимда вазият турлича бўлади ва ҳар қандай тавсия бир хилда фойда бермаслиги мумкин. Бироқ психологлар вазиятдан ҳеч қандай уриш-жанжалсиз, бақир-чақирсиз чиқиб кетиш мумкинлигини айтади.
— Бундай вазиятга тушиб қолган кишидан бироз ижодкор бўлиш ҳам талаб этилади, — дейди психолог Людмила Санжаровская. — Бу осон ва оддий усул: қўпол гапирган кишининг гапига қўшилиб чалғитиш керак. Сиздан ҳам жавоб тариқасида шундай қўполликни кутган киши бундан каловланиб қолади ва жиқиллашиш фикридан тезда қайтади. Шунда унинг миясига бунга ким ёки нима сабаблиги борасидаги гапни «жойлайсиз» ва унинг фикрини бутунлай бошқа мавзуга буриб юборасиз. Дейлик, тиқилинч автобусда кетяпсиз. Кутилмаганда кимдир елкангиздан туртиб, бақириб қолади: «Ҳўвв, сал у ёқ-бу ёққа қаранг-да энди, оёғимни босиб олдингиз!» «Уни қаранг, билмай қолибман», дейсиз сиз. «Билмай қолганмиш? Узр ҳам сўрамайди-я, сурбет», тўнғиллайди у. «Ҳа, узр, албатта», дея унинг гапига қўшиласиз. «Одам дегани сал ўзини тутиб туришиям керак-да?!» тўнғиллашда давом этади у. «Ҳа, гапингиз тўғри. Агар шунақа тиғиз пайтда қўшимча автобус қўйишганида ўртамизда бунақа муаммо ҳам бўлмасди».
Ишонаверинг, биргина қўпол гапирган киши эмас, балки эшитганлар ҳам бу гапдан сўнг сизни унутиб, транспорт таъминоти муаммоларини муҳокама қилишга тушади. Можаро олови ҳам секин-аста ўча бошлайди.
Ёки ошхоналарда эшитиб қоламиз: «Ҳой, намунча имиллайсан? Тезроқ олиб кел-да буюртмани», дейишса, «Хўп бўлади, аммо сизга тез ва хомроқ қовурилган котлет керакми ёки яхшилаб пиширилгани? Хомроғидан қорнингиз оғриб қолиб, кейин айбдор бўлиб қолмай, деяпман-да!», деган мулоҳазали жавобдан хўранда жим бўлади-қолади.
Германиялик психолог Анте Берке бу ҳақда шундай фикр билдиради: «Агарда сизга қўполлик қилаётган кишининг мастлиги ёки ҳаддан ташқари дарғазаб бўлиб, ҳаракатларини назорат қила олмаслигини тушунган бўлсангиз, бунга умуман эътибор берманг. Ҳатто, уни бемалол «жойига ўтқазиб» қўйишингизга кўзингиз етган тақдирда ҳам. Бу сизнинг фойдангизга бўлмайди. Ўзингизни бўлаётган гапнинг сизга мутлақо алоқаси йўқдай тутинг. Яхшиси, тескари ўгирилиб олиб, атрофдагилар билан ёки телефонда гаплаша бошланг. Тез орада унинг сизга бўлган қизиқиши сўнади. Бу зинҳор қўрқоқлик эмас, балки тинч йўл билан можаронинг олдини олиш ҳисобланади».
Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ
тайёрлади.
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди
🕔15:51, 13.04.2026
✔20
Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди
🕔15:43, 13.04.2026
✔18
Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Батафсил
Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори
🕔15:41, 13.04.2026
✔17
Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.
Батафсил