Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ИБОЛИ КЕЛИНЛАР» ГА БАРҲАМ БЕРИБ…

Газетамизнинг жорий йил 2 мартдаги 9-сонида «Уч центлик муҳаббат ёхуд қонун доирасида маънавиятни яксон қилаётганлар» сарлавҳали таҳлилий-танқидий мақола чоп этилганди. Унда бугунги кунда мобиль алоқа компаниялари томонидан абонентларга «ўзаро танишиш», «севгисини топиш» мазмунида юборилаётган турли SMS хабарларнинг одамлар, хусусан, ёшлар онгига кўрсатадиган салбий таъсири хусусида сўз борган.

«ИБОЛИ КЕЛИНЛАР» ГА БАРҲАМ БЕРИБ…

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур мақола юзасидан таҳририятимизга муносабат билдирди. Вазирнинг ўринбосари Баҳромжон ОЛМАТОВ имзоси билан келган хатда жумладан, шундай дейилган:      

«Ушбу кўнгилочар хизматлар SMS, MMS, USSD хабар ва сўровлар асосида алоқа хизматлари абонентларга контент-провайдерлар томонидан мобиль алоқа компаниялари билан тузилган шартнома асосида уларнинг алоқа тармоқлари орқали тақдим этилади. Шунингдек, контент-провайдерлар таклиф этаётган кўнгилочар овозли порталларда иштирокчилар бир тармоққа параллель уланиб, ўзаро мулоқот қилиши ёки ўзгалар суҳбатини тинглаши мумкин.

Хизматларни ўрганиш бўйича ўтказилган мониторинг жараёнида ўзаро танишув, дўстлашув хизматлари сифатида таклиф этилаётган мазкур порталларда суҳбатдошларнинг бир-бирини одоб-ахлоқ нормаларига зид ҳақоратлашлари, тийиқсиз сўкинишлари, даҳанаки баҳслашув ҳолатлари кўплаб учради.

Мақолада кўтариб чиқилганидек, контент-провайдерлар тақдим этаётган мазкур кўнгил­очар хизматлар ёшларнинг ижтимоий онгига салбий таъсир кўрсатиб, уларни миллий-маданий анъаналардан узоқлаштиради ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодда одоб-ахлоқ, маънавий қадриятлар тушунчаларига нисбатан беписандликни шакллантириб, «оммавий маданият»га хос енгил-елпи турмуш тарзини тарғиб қилади.

Бундан ташқари, контент-провайдерларнинг «иболи келин», «ўз жуфтини топиш», «умр йўлдош танлаш», «танишувлар» каби хизматлари халқимизда қадимдан муқаддас қадрият сифатида авайлаб келинаётган оила, никоҳ, соф муҳаббат тушунчаларига нисбатан янглиш тасаввурни шакллантиради, никоҳга юзаки қарашга олиб келиб, маънавиятимизга чанг солади.

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси, 8-хатбошиси талабларига кўра, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири — ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш экани белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 41-моддаси талабларига мувофиқ, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш, ҳақорат қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Юқорида келтирилган ҳолатлар ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқилиб, бирор бир шахсга нисбатан ҳақорат деб баҳо берилган тақдирда, айбдор деб топилган шахсларнинг ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Контент-провайдерларнинг турли хизматлар кўринишидаги тадбиркорлик фаолияти қонун билан тақиқланмаса-да, жамиятимизда қарор топган ахлоқий негизларга зид бўлмаслиги лозим. Шу боис вазирлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, контент-провайдерлар ҳамда мобиль алоқа операторлари билан хамкорликда амалдаги қонунчилик талаблари асосида бу каби хизматлар фаолиятининг такомиллаштирилиши юзасидан тегишли ишлар олиб бориш бўйича иш бошлаганини маълум қиламиз».




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар