Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СОЛИҚ  ДЕКЛАРАЦИЯСИ  ТАҚДИМ  ЭТИЛМАСА

қандай чора кўрилади?

Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан, ҳар бир фуқаро ўзининг асосий иш жойидан ташқари, бошқа манбалардан йил давомида даромад олса, бу ҳақда доимий яшаш жойидаги солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисида декларацияни кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши керак. Агар жисмоний шахс солиқ декларациясини ўз вақтида топширмаса, унга нисбатан қандай чора кўрилади?

СОЛИҚ  ДЕКЛАРАЦИЯСИ  ТАҚДИМ  ЭТИЛМАСА

— Фуқаро белгиланган муддатда давлат солиқ хизмати органига декларацияни (шу жумладан, дастлабки декларация) тақдим этмаса, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисмига асосан, жавобгарликка тортилади ва унга нисбатан энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача жарима қўлланилади, — ­дейди ­Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамбек ­ШАКИРОВ. — Ушбу ҳолатлар бўйича ҳозирги кунда икки ярим мингдан зиёд шахс аниқланиб, улар маъмурий жавобгарликка тортилган.

— Агар фуқаро солиқ декларациясини муайян сабабларга кўра, белгиланган вақтда тўлдиришнинг имконини топмаса-чи?

— Фуқарода солиқ декларациясини тақдим этиш имкони кенг. У интернетдан хоҳлаган вақт ва жойдан электрон тарзда топшириши мумкин. Интернет йўқ бўлса, почта орқали буюртма шаклида солиқ декларациясини давлат солиқ хизмати органига ҳавола қилса бўлади.

Бунинг учун электрон рақамли имзо керак. У фуқарога давлат солиқ хизмати органи томонидан икки йил муддатга берилади.

— Тураржойни ижарага беришдан олинган даромаднинг қанчаси солиққа тортилади?

— Бунда солиқ миқдори ижара шартномасида кўрсатилган сумманинг 7,5 фоизини ташкил этади. Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳрида тураржойни ижарага берганда объект умумий майдонининг ҳар бир квадрат метри учун ижара ҳақи ойига 4,5 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунадиган шаҳарларда 3 минг сўм ва бошқа аҳоли пунктларида 1,5 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Тураржойни ижарага берганини солиқ органларидан яширганларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солинади.

— Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга даромад солиғи юзасидан бирор имтиёзлар борми?

— Солиқ кодексининг 179-180-моддаларига асосан, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ёки уруш қатнашчилари ўзининг олган даромади бўйича тўлиқ ёки қисман (ҳар ойда энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида) солиқ имтиёзига эга.

Бундан ташқари, ёлғиз оналар ёки ногирон фарзандини тарбиялаётган оналар ҳам ҳар ойда энг кам иш ҳақининг тўрт баравар миқдорида даромад солиғи имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔65

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔301

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар