Давр нафаси      Бош саҳифа

БИЗНИ ҲУШЁРЛИК АСРАЙДИ

Яқинда узоқроқ бир вилоятдан дўстим меҳмонга келадиган бўлди. Шаҳарга кириши билан қўнғироқ қилди, ярим соатда метрога тушиб, ишхонамга келишини айтди. Йўлга кетадиган вақтни чамалаб, айтилган метро бекати яқинига бориб турдим. Кутиб ўтирибман. Келавермади. Қўнғироқ қиламан, оператор қиз ҳадеб: «Абонент хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида» деяверади.

БИЗНИ ҲУШЁРЛИК АСРАЙДИ

Меҳмонимиз ярим соат не, бир ярим соат деганда етиб келса, денг. Хунобим ошиб турсам, метродан чиқиб келди. Кайфияти йўқ. Нуқул асабийлашади.

— Метроларингга киргунча милиция ходими тураркан, — дейди у. — Жуда хит қилди. Сумкангизни текшираман, дейди. Бир соат тортишдим шу билан. Мени ким деб ўйлади у, билмайман... 

Дўстимнинг гапларини эшитиб, ўйладим. Бир ҳолат кўз олдимдан ўтди.

...Қўлимизда сумка бўлса, метрога тушаверишда милиция ходимлари эндигина уларни текшириб ўтказаётган пайтлар эди. Рости, бошида кўпчилик бунга оғринарди. Ҳатто, бир аёл милиция ходимлари билан росманасига тортишаётгани, сумкасини кўрсатишни истамай, унда шахсий буюмлари борлигини, уларни кўздан кечиришга милициянинг ҳаққи йўқлигини писанда қилиб, тортишаётганига гувоҳ бўлганман. Ўша маҳал кузатиб туриб, қисқа вақт ичида бундай асабийлашиш, тортишишлар кўп бўлганини кўрдим.

Ўша маҳаллар кўп қатори менинг ҳам ғашим келгани рост. «Нима қилади бунча текшириб? Нима, ўғрига, жиноятчига ё террорчига ўхшайманми?», дея ўйлардим. Бир гал шу фикримни милиция ходимларига ҳазил аралаш айтдим.

«Ука, сиз унақаларга ўхшамайсиз, албатта. Лекин метрода тинч-осойишта, хотиржам юришни истайсизми? Ҳаммани текшириб киритсак, сиз ҳам хотиржам юрасиз, бошқалар ҳам», дейишди.

…Кейинги пайтлар дунёнинг турли мамлакатларида жамоат транспортида, хусусан, метроларда террорчилик хуружлари амалга оширилаётгани, уларда кўплаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлаётгани ҳақида хабарларни ўқияпмиз. Бунинг жабри кўпга татийди, албатта. Бироқ ўша мамлакатлар ҳали-ҳануз бундай хунрезликларнинг олдини олишда етарлича чора кўролмаётгани, ҳушёрликни қўлдан бой бераётгани, алалоқибат қайта-қайта террорчилик актлари содир бўлиб, фожиага дучор бўлаётганини кўряпмиз, кузатяпмиз.

Яқинда Санкт-Петербург шаҳри метросида содир бўлган портлашлар сабаби ҳақида бир маълумот ўқидим. Кузатув камералари ва суриштирув натижаларига кўра, гумон қилинган террорчи метрога кираётганида полиция ходими қўл телефонига тикилиб, уни текширишда бепарволикка йўл қўйган экан…

Шундай маҳаллар кўнгилга бир гап келади: бугунгидек бутун дунёда кечаётган нотинчлик, таҳликали замонда ҳушёрликни бир сония бўлсин, қўлдан бой бериб бўлмайди. Хавф доим ҳеч биримиз кутмаган томондан келиши мумкин.

Дунёда содир бўлаётган бундай кўнгилсиз воқеалар, хуружлар ва фожиалар ҳар биримизда ўзимиз, ён-атрофимиздагилар хавфсизлиги ва ҳаёти дахлсизлигини таъминлашда шахсий масъулиятни уйғотиши, ҳушёрлигимизни ошириши зарур.

…Дўстимга шу мулоҳазаларимни айтдим. У ўйланиб қолди. Назаримда, нотўғри иш қилиб қўйганини англаб, виждони қийналаётганди. Шу фурсатдан фойдаланиб, озроқ суҳбатлашиш баҳонасида, унга метро бекатига одамларнинг киришини томоша қилишни таклиф этдим.

Ана, эндиликда метрога яқинлашиши билан юртдошларимиз ўз ихтиёри билан милиция ходими ёнига келиб, қўл юкларини, сумкасини текширтиряпти. Бақир-чақир, тортишув, тўнғиллаш, зарда қилиш, норозилик кайфиятидан асар ҳам йўқ. Демак, одамлар бу назорат, ҳушёрлик ким учун, нима учун қилинаётганини тўғри англаб етяпти. Бунга катта масъулият билан қараяпти. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Зеро, туну кун осойишталигимизни таъминлаш, манзилимизга эсон-омон етиб, соғ-саломат қайтиб келишимиз қишнинг аёзи-ю, ёзнинг жазирамасига қарамай, ўз хизмат вазифасини сидқидилдан ўтаб келаётган милиция ходимларининг ана шу ишга масъулият билан ёндашишига, назоратига чамбарчас боғлиқ десак, хато бўлмайди...

Жасур КЕНГБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар