Давр нафаси      Бош саҳифа

БУ КУРАНТ ИСТИҚЛОЛ ВАҚТИНИ КЎРСАТИБ ТУРАДИ

«Шукрки, дилимиздагини айтяпмиз, бизни эшитадиган бор»

БУ КУРАНТ ИСТИҚЛОЛ ВАҚТИНИ КЎРСАТИБ ТУРАДИ

Президентимиз Ислом Каримов 30 июнь – 1 июль кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига ташриф буюриб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди, вилоятлар фаоллари ва деҳқонлар билан учрашди. Қарши туманидаги «Абдиев Мажид» фермер хўжалиги раҳбари, сенатор, «Эл-юрт ҳурмати» ордени ­соҳиби­ Суюн АБДИЕВ ана шу учрашув таассуротлари — дилидан ўтган гапларни сўзлаб берди.

— Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз жанубига ташрифи икки улуғ айём — Рамазон ҳайити ва Ватанимиз мустақиллигининг чорак асрлик тўйи арафасида, қатор янги объектларнинг фойдаланишга топширилишига тўғри келгани тасодиф эмас, — дейди Суюн Абдиев. — Чунки истиқлол туфайли халқимизнинг қалби ва қадди тик бўлди, ғурури уйғонди. Бу жараёнда барча ҳудудда бўлганидек, Қашқа­дарё вилояти ҳам ўзининг янги умрини яшамоқда.

Президентимиз куни кеча ғалла ғарқ пишган далада биз деҳқонлар билан самимий суҳбатлашаркан, Қашқадарёда раҳбар бўлиб ишлаган даврларини яна бир бор ёдга олдилар. Эсимда: ўша вақтлар вилоят йиғилишида бир бригадир қишлоқ хўжалигидаги мавжуд оғир-мураккаб шароит ҳақида гап бошлаган эди, «райком»нинг бежо қарашидан тилини тишлаб қолди. Шунда Ислом ака бригадирга «дилингиздаги ҳамма гапни қўрқмай айтинг, мана, биз эшитамиз», деди. Кўп ўтмай, вилоятда шу муаммоларга барҳам беришга киришилди. Ёки ўшанда «пахта иши» деган туҳматлар билан қамалган қашқадарёликларни биринчи бўлиб ҳимоя қилиб чиққан инсон ҳам айнан Ислом Каримов эканини бугун барчамиз катта ҳурмат-миннатдорлик билан эслаймиз.

Истиқлол туфайли ўзбек деҳқонларининг кўксига шамол тегди, ҳаёти тубдан ўзгарди: бугун фермерларимиз мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 90-92 фоизини етказиб бериш билан бирга, қишлоқ тараққиётида ҳал қилувчи етакчи кучга айланиб улгурди.

Пахта экилмаган фақат томнинг усти қолган кунларни кўрган деҳқонларгина бунинг қадрини билади. У пайтларда пахта даласи одамларнинг томорқасидан бошланарди. Ғўзага ишлов бериш учун эса турли заҳарли кимёвий дорилар ишлатилар, оқибатда турли юқумли касалликлар кўпайгандан кўпаярди. Миллион-миллион тонналаб пахта етиштирган халқимиз боласига тоза пахтали кўйлак олиш учун магазинда навбатга турарди. Ҳозир кўпчилик ишонмас, лекин кафанликка сурп «райисполком» қоғози билан берилган пайтлар ҳам бўлган. Одам қадри кепакдан арзон кунлар эди-да...

Бугун фермернинг меҳнати қандай қадр топаётганини ўз ҳаётим мисолида ҳам яққол кўраман. Фермер хўжалигимиз майдони 87 гектар: 46 гектарида ғалла, 38 гектарида пахта, қолганида сабзавот ва чорва озиқаси етиштирамиз. Мана, куни кеча давлатга 184 тонна ғалла (шартнома режаси  161 тонна эди) топширдик, ўртача 68-70 центнердан ҳосил олдик. Ҳали анча ғалламиз бор — ишчиларга, кам таъминланган оилаларга тарқатамиз. Пахтадан эса ўтган йили 41 центнердан ҳосил олганмиз. Бу йил ҳам кам бўлмайди.

Илгари Қарши ё Шаҳрисабз шаҳарлари сал ободроқ қишлоқдек эди. Бугун эса чин маънода пойтахт шаҳарларга айланди.

Масалан, олдинлари вокзал деса, кўпчилик энг нотоза жой ва безорилар уясини тушунарди. Бугун эса вокзал айланиб, поездга миниб, маза қиласиз. Мана, Қарши темир йўл вокзали қандай ажойиб қиёфага кирди. Агар чорак аср аввал димиққан поездда тик туриб кетаётган йўловчига «оғайни, ҳали Қаршидан Тошкентга юқори тезликдаги электропоездда ўтириб, газета-журнал ўқиб ё кино кўриб кетасан», деса устингдан кулиши тайин эди. Ваҳоланки, ана шу орзулар рўёби кўп куттирмади.

Илгари кўпчилик Қаршидаги тарихий кўприкдан шунча ўтиб-қайтса ҳам, унинг Соҳибқирондан мерос эканини билмаган. Мана, бугун Амир Темур кўприги ҳам тарихий, ҳам замонавий қиёфада. Айниқса, тунда худди Соҳибқирон давридаги машъалалардай замонавий чироқлар ёғдусида янада кўркам, салобатли кўринади.

Қаранг, биргина шу кўприк таъмири баҳона Қашқадарё дарёсида учта тўғон қурилди. Қирғоқ бўйидаги эски бинолар ўрнида гўзал хиёбон бунёд этилди. 24 гектар майдон кўкаламзорлаштирилиб, 4 мингдан ортиқ манзарали дарахтлар экилди. Болалар учун замонавий аттракционлар, спорт майдончаси — барчаси аҳоли ва меҳмонлар ихтиёрида.

Илгари курантни фақат Тошкентда кўрганмиз. Мана, Қарши шаҳрининг  Мустақиллик ва Ўзбекистон кўчалари (номларнинг уйғунлигини қаранг) чорраҳасида қарийб 30 метрлик оқ мармарли курантга эга бўлдик. Ниятимиз — бу курант абадул-абад истиқлол вақтини кўрсатиб турсин. Зеро, бугун ўқиб толмайдиган, ишлаб чарчамайдиган, яшаб зерикмайдиган кунлар келди.

Умид ЁҚУБОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔57

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔141

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔124

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 57    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 141    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 124    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 200    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 259    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар