22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» довонида водий йўналиши бўйича (Наманган вилояти Поп тумани ҳудуди) йўлнинг ўнг томонида, 80 метр баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 метрга тенг кўчки ёриғи пайдо бўлгани ҳақида хабар берди.
Айни пайтда автомашиналар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўлнинг 243,5 — 243,8 километри ва 229,7 — 230 километрлар оралиқларида ҳаракатланиш бир томонга ўтказилди. Кўчки хавф солиши мумкин бўлган автомобиль йўлининг қатнов қисми вақтинча чекланиб, Тошкент йўналишидаги ярми орқали икки томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда.
Ушбу кўчки қанчалик даражада хавфли? Ҳайдовчилар у ҳақда нималарни билиши зарур? Мазкур салбий ҳодисани бартараф этиш учун айни пайтда қандай чоралар кўрилмоқда ва у қачон тўлиқ тикланади?
— «Қамчиқ» довонида юз берган мазкур вазият бўйича махсус штаб тузилган, — дейди ФВВ «Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муроджон ДАРХАНОВ. — Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Геология ва минерал ресурслар, Автомобиль йўллари давлат қўмиталари ходимларидан иборат навбатчилик ташкил этилиб, улар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли тадбирларни кечаю кундуз амалга оширмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ҳар уч соатда геологлар ёриқ хавфини баҳолаб бормоқда. Ва айтишим мумкинки, у жиддий эмас. Шунга қарамасдан, мутахассислар бир зумга ҳам ҳушёрликни бой бераётгани йўқ. Ҳозир ушбу ҳудудда тегишли муҳандислик техникалари тиним билмай ишламоқда. Автомобиль йўлига хавф солиши мумкин бўлган ушбу ҳолат тез кунларда бартараф этилади.
Шаҳобиддин РАСУЛОВ
ёзиб олди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил