Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилИқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммо мамлакатимизнинг айрим ҳудудларига ҳам хавф солмоқда. Маълумотларга кўра, республикамизда ҳароратнинг ўсиш тезлиги глобал тезликдан икки марта юқори бўлиб, экстремал об-ҳаво ҳолатлари, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида юқорилигича қолмоқда.
Хўш, бундай вазиятда нималар қилиш керак? Мазкур муаммонинг ечими йўлида қандай ишлар олиб борилмоқда?
— Бугунги кунда Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер хўжаликларида иқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда, — дейди мазкур лойиҳа раҳбари Александр Маркушкин. — У 2014 йилда иш бошлади ва олти йилга мўлжалланган. Лойиҳадан мақсад Оролбўйи ҳудудида иқлим ўзгаришларига барқарор қишлоқ хўжалик ва чорвачилик фермер хўжаликларини яратиш. Қолаверса, бу ердаги фермер ва деҳқон хўжаликларига қурғоқчиликнинг асоратларини бартараф этишга яқиндан кўмак беришдир.
— Мазкур лойиҳа яна қайси ҳудудларни қамраб олган?
— Қорақалпоғистондаги 5 туман мазкур лойиҳанинг тажриба ҳудуди сифатида танланган. Аҳамиятлиси, бу туманларда иқлим ўзгаришининг ноқулай оқибатларини енгиллаштиришга йўналтирилган мослашиш чоралари ҳам татбиқ этилади.
— Бу қандай натижа беради?
— Мослашиш чоралари мамлакат иқтисодиётининг кескин иқлим ўзгаришларига барқарорлигини ошириш, йўқотишларнинг олдини олишга олиб келади. Бунда тупроқни ҳимоя қилиш, намликни сақлаб қолиш сингари муҳим масалаларга эътибор қаратилган. Қолаверса, деҳқон ва фермер хўжалиги, аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этиш, экинларни томчилатиб суғориш усуллари жорий этилиши натижасида экологик барқарорлик сақланади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги фермер хўжаликларида бир миллион гектар ерда саксовул ва юлғун ўсимлиги экилган. Улар қумни тутиб қолиб, олис-олисларга тарқалиб кетишига йўл қўймайди.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил