Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилКейинги уч-тўрт кун ичида мамлакатимизда кетма-кет бир неча маротаба кучсиз зилзила содир бўлгани сезилди. Бу одамларда ваҳима уйғотди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда ҳар хил шов-шув кўтарилди. Улар орасида «Кучли зилзилалар олдидан шундай тез-тез ер силкинишлари бўлади», «Бу бекорга эмас, юқори балли зилзилага ишора», қабилида фикр билдирувчилар ҳам йўқ эмас.
Хўш, бу гапларда қанчалик ҳақиқат, асос бор? Қисқа муддатда кетма-кет юз берган ер силкинишларининг хавфи қай даражада?
Ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг сейсмогеодинамика лабораторияси мудири, физика-математика фанлари номзоди Улфат НУРМАТОВга мурожаат этдик.
— Марказий Осиё ҳудудида зилзилалар доим бўлиб туради, — дейди Улфат Нурматов. — Чунки минтақамизда зилзила ўчоқлари мавжудлиги аниқланган. Улар маълум бир даврларда фаоллашиб туради. Ҳудудимизда бўлаётган тектоник ҳаракатлар туфайли ҳар ҳафта ўртача 10-15 марта кучсиз ер силкинишлари юз беради. Бу одатий ҳол. Яъни, зилзилалар даврийлик касб этади.
Марказий Осиё ҳудудида Тожикистон, Қирғизистон ҳудудлари, асосан, Помир ва Тянь-Шан тоғлари туташган, тектоник плиталар тўқнашган жойларда зилзила кучи юқорироқ бўлади. Ўзбекистонда эса Рихтер шкаласи бўйича 6,5 баллгача зилзилалар содир бўлиши мумкин. Чунки кучи ундан юқори ер силкинишлари юз бериши учун табиий шароит мавжуд эмас.
Кейинги уч-тўрт кун орасида кетма-кет юз берган кучсиз зилзилалар ҳақида ваҳима кўтаришга ҳеч қандай асос йўқ. Юртдошларимиз қуруқ уйдирма гапларга эмас, аниқ илм-фанга асослангани маъқул.
Бир гапни қўшимча сифатида айтишим мумкин: юртимизнинг қаерида, энг юқори неча баллгача ер силкиниши мумкинлиги олдиндан аниқланган. Сейсмик туманлаштирилган харита тузилган. Шу боис мамлакатимизда бино ва иншоотлар қурилиши ана шу харита асосида, зилзилага бардошли қилиб барпо этилади. Бироқ зилзила қачон, қанча кучланишли бўлиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлгани учун бу борада юз фоизли аниқ гап айтиш мушкул. Илмий изланишлар бу масаланинг тагига тўлиқ етгани йўқ. Лекин содир бўлиши мумкин бўлган ер силкинишларининг жойи ва кучини билиш масаласи нисбатан юқори аниқликда ҳал қилинган.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил