Хотира ва Қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ҳамда «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар мужассам.
9 май куни пойтахтимиздаги Хотира майдонига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Мотамсаро она ҳайкали пойи турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўйилган гулларга бурканди.
Шу куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти боғида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 500 нафар уруш ва меҳнат фахрийси таклиф этилди.
Байрам тантанасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва бу ерга йиғилганларни, бутун халқимизни 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан табриклади.
Уруш арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган, шундан 1,5 миллион киши урушда қатнашган. Улардан 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлгани, яна қанча-қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб қайтгани, қанчаси бедарак йўқолгани ҳисобга олинадиган бўлса, бу ғалаба халқимиз учун нақадар қимматга тушгани яққол намоён бўлади.
Халқимиз уруш йилларида чинакам матонат ва жасорат кўрсатган. Ўзбекистонга бир миллионга яқин киши эвакуация қилинган. Уларнинг 200 мингдан зиёди болалар бўлган. Юзлаб ўзбек оилалари бу болаларни ўз паноҳига олган. Тошкентлик Шомаҳмудовлар оиласи 14 нафар, каттақўрғонлик Самадовлар оиласи 12, бухоролик Жўраев ва Ашурхўжаевлар оиласи 8 нафардан болани ўз бағрига олган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.
— 20 ёшимда урушга кетдим, 2-Беларусь фронтида хизмат қилдим, — дейди хоразмлик Марат Ёмғуров. — Ҳозир 97 ёшдаман. Бугунги байрам, Президентимизнинг эътибори кўнглимизни тоғдек кўтарди, ёшимизга ёш қўшди. Хизматдош дўстларимизни кўриб, ёшлигимиздаги қўшиқларга ўйнаб маза қилдик. Бизнинг бундай тетиклигимиз замонамизнинг тинчлигидан, юртимизнинг ободлигидан. Шундай кунларга етказганига шукр. Илоҳим, элимиздан меҳр-оқибат, аҳиллик аримасин. Юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз омон бўлсин!
Байрам дастурида марҳум шоир ва санъаткорларимизнинг шеър ва қўшиқларига кенг ўрин берилгани Хотира ва Қадрлаш куни мазмун-моҳиятига ҳамоҳанг бўлди. Атоқли шоирлар Ҳамид Олимжоннинг «Қўлингга қурол ол», Ғафур Ғуломнинг «Сен етим эмассан», Абдулла Ориповнинг «Аёл» шеърлари, Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достонидан парчалар ўқилганда қалблар ларзага келди.
Уруш йилларининг ситамли хотиралари, бугунги тинч-осойишта ҳаёт қадри акс эттирилган бадиий тадбир қатнашчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
ЎзА материаллари асосида тайёрланди.
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔66
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔184
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил