Экоолам      Бош саҳифа

ДАРДИНГИЗНИ АЙТИБ, ТАШВИШ ОРТТИРМАНГ

Нимадандир аламзада бўлиб, гап ёқмайдиган бўлиб қолган ўсмир қиз онасининг танбеҳларига ҳам зарда қилиб кўчага чиқиб кетди. Фарзандининг кундан-кунга бундай қўрслашиб бораётганидан сиқилаётган она эса ўйлаб-ўйлаб, калаванинг учини топгандай бўлди...

ДАРДИНГИЗНИ АЙТИБ, ТАШВИШ ОРТТИРМАНГ

Балоғат даврининг турли қарама-қаршиликларини бошдан кечираётган вақтда болаларда кучли таъсирланиш ҳисси устунлик қилади. Шунинг учун улар билан муомала қилишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Айниқса, ота-она ўзини қийнаётган ташвишини фарзандига айтиши ўсмир ҳаётида ечим топиш мушкул бўлган муаммоларни юзага келтириши ҳеч гап эмас. 

Психологларнинг таъкидлашича, ўсмир яқинларини қийнаётган муаммолардан хабар топгач, ўз қараш ва ўлчовларидан келиб чиқиб ечим топишга ҳаракат қилади. Бу эса, баъзан биз ўйлагандан кўра жиддийроқ оқибатларни намоён этиши мумкин. Аслида ота-она фарзандига оилавий муаммоларни айтиши керакми ёки йўқ? Агар айтиш керак бўлса, бу масалага қандай ёндашиш зарур?

— Ўсмирда ҳаётий тажрибани ошириш, муаммоли вазиятларга ечим топиш кўникмасини шакллантириш жуда муҳим, — дейди Мирзо Улуғбек технология касб-ҳунар коллежи психологи Мавжуда ШОВАҲОБОВА. — Лекин бу ота-она ўзини қийнаётган ҳамма муаммони ҳам фарзанди билан ўртоқлашиши керак, дегани эмас. Боланинг ҳиссиётларга берилмай, тўғри фикр юритиши учун вазиятни учинчи шахс номидан баён қилишингиз мумкин. Агар фарзанд ота-онанинг моддий жиҳатдан қийналаётгани ёки ўзаро низоларидан хабар топса, ўғил болаларда масъулиятсизлик, қиз болаларда айбдорга нисбатан нафрат ва ҳурматсизлик пайдо бўлади.

Бир ўқувчимиз дарсларга кам қатнайдиган бўлиб қолди. Вазиятни ўрганиб, отаси ўн ойдан буён ишламай уйда ўтиргани, оиланинг моддий камчиликларини онаси тўлдираётганини билдик. Эр-хотин ўртасида шу масала юзасидан тортишувлар бўлган. Муаммодан хабардор бўлган қиз эса бунга ечим топиш мақсадида пул топиш ташвишига тушиб қолган. Шу йўл билан оиладаги низоларга чек қўймоқчи бўлгану бошқа муаммоларни юзага келтираётганини кўрмаган. 

— Балоғат ёшдаги болага ота-она ўзини қийнаётган муаммоларни ҳеч қандай тушунтиришларсиз айтиши уни кучли таъсирлантириши, ҳатто, салбий натижаларни ҳам намоён этиши мумкин, — дейди Самарқанд шаҳар «Чашма» МФЙ маслаҳатчиси Гулчеҳра ҲАСАНОВА. — Масалан, ўсмир ота-онасидан ўзи учун зарур нарса олиб беришини сўраса-ю, бу оиланинг моддий ҳолатига тўғри келмаса, ота-она кескин рад этиш йўлини танламай, ётиғи билан тушунтириши керак. Оиланинг бир ойлик даромади ва харажатларини ҳам санаб ўтиши мумкин. Бола хоҳишларининг кескин рад этилиши, оиланинг моддий қийинчиликлари уни руҳан тушкунликка тушириши ёки катталарга ҳурматсизлик туйғусини шакллантириши мумкин.

Ўсмирлик — катта ҳаёт остонаси. Шундай вақтда фарзандимизни руҳан қўллаб-қувватлаш, келажакка ишонч руҳида камол топтириш зиммамиздаги жуда масъулиятли вазифалардан биридир. Ундаги ўтиш даври қийинчиликларини тўғри тушунган ҳолда, ўз муаммоларимиз билан унинг ишончи ва орзуларига шикаст етказиб қўйишдан эҳтиёт бўлишимиз зарур.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар