Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилЯқинда туман архивига ишим тушди. Лекин у ердаги аҳволни кўриб, ҳайрон қолдим. Шундай муҳим ҳужжатлар эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган бинода сақланмоқда. Ҳужжатлар хонасида ҳашаротлар уя қурган. Иситиш тизими ҳам бутунлай ишдан чиққан. Ёмғир ва қорли кунларда чакка ўтгани шифтдаги нам излардан шундоққина билиниб турибди. Савол туғилади: бу муаммони бартараф этиш учун бирор амалий чоралар кўриляптими?
— Бу ҳозирги кунда энг оғриқли нуқтамиз, — дейди «Ўзархив» агентлиги Бош директори ўринбосари Дилдора КУЧАРОВА. — Аслида туман архивлари икки хил кўринишда бўлади: давлат бюджети ва хўжалик ҳисобидаги архивлар. Биринчисида аҳвол бирмунча яхши. Ўзини ўзи молиялаштирадиган шахсий таркибдаги архивлар эса анчагина ачинарли ҳолатда. Шу боис уларни ҳам давлат архивига айлантиришга қарор қилинди.
Жумладан, Фарғона вилоятидаги хўжалик ҳисобидаги архивлар давлат архивлари филиалига айлантирилди. Бошқа ҳудудларда ҳам шундай бўлиши учун ҳокимликлар билан бирга иш олиб борилмоқда. Шунда чекка ҳудудлардаги ёки яроқсиз аҳволдаги архивлар марказлардаги янги биноларга кўчирилади.
— Архивларнинг бундай аянчли аҳволга келиб қолгани сабаби нимада?
— Уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш тегишли ҳокимликларнинг вазифасига киради. Афсуски, айрим ҳокимликлар архивларга панжа ортидан қараб, жиддий эътибор бермайди. Шу боис ҳам архивларнинг аксариятида вазият ёмон.
— Баъзан архивлардан излаган ҳужжатларни топиб бўлмайди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Тўғри, айрим ҳолларда фуқаро излаган ҳужжатларини топмаслиги мумкин. Шундай вазиятда ҳамма архив ходимларини айбдор қилади. Аслида республикамиздаги ҳар бир ташкилот ўзидаги мавжуд ҳужжатларни белгиланган тартибда архивларга топшириши керак. Лекин ҳаммаси ҳам бундай қилмайди. Шу боис баъзи ҳужжатларнинг топилиши қийин кечади. Бунга барҳам бериш мақсадида архивларда сақланаётган ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилмоқда. Шундай бўлгач, бу каби муаммоларга барҳам берилади.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил