Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«КРЕДИТ ОЛОЛМАЙ САРСОНМАН»

Қишлоқ жойларда доимий иш билан банд бўлмаган аҳолини чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик каби соҳаларда иш бошлашига катта йўл очиб берилмоқда. Аммо фуқаролар билан мулоқот қилганда, айримларнинг бу борадаги мурожаати жавобсиз қолаётганига гувоҳ бўлдик.

«КРЕДИТ ОЛОЛМАЙ САРСОНМАН»

Бўка тумани Янгибоғ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Дилшода Марҳабоева қорамол олиш учун кредит сўраб февраль ойида «Агробанк»нинг туман филиалига ҳужжат топширди. Қайта-қайта қилган мурожаатлари жавобсиз қолгач, бу ишдан самара чиқмаслигига амин бўлди.

Бизга шу муаммога ечим топишда кўмак беришимизни сўраб мурожаат қилган Дилшода Марҳабоеванинг турмуш ўртоғи Хондамир Марҳабоев билан бирга «Агробанк»нинг Бўка туман филиалига бордик. Кредит бўлими ходимлари масъулиятни ўзидан соқит қилиш мақсадида «онангга бор — отангга бор» қабилида иш тутиб, саволларимизга жавоб беришни истамади. Шунда масалага ойдинлик киритишини сўраб банк бошқарувчиси ўринбосарига учрашдик. Бу ходим ҳам икки ойдан буён тоби йўқлиги, ишга бугун чиққанини важ қилди.

— Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 2016 йил декабрь ойидан жорий йилнинг май ойигача 444 та хонадонга 3 миллиард 421 миллион сўм кредит ажратилди, — дейди «Агробанк» Бўка туман филиали бошқарувчиси ўринбосари Дадажон КАМОЛОВ. —  Шундан қорамол учун 379 хонадонга 2 миллиард 816 миллион сўмлик кредит берилди. Ҳозирда паррандачилик, ишлаб чиқариш, қуёнчилик, асаларичилик ва тикувчилик каби соҳаларга исталганча кредит бериляпти. Қорамол учун эса вилоят «Агробанк»и тизимида захира маблағ камайгани сабаб бу муаммо ўз ечимини топиши билан фуқароларнинг бу борадаги мурожаатлари ижобий ҳал этилади.

Биз билан бирга ўз муаммосига ечим қидириб банкка кирган фуқаро ўзининг шакллантирилган рўйхатда тўртинчи ўринда тургани, имкон бўлиши билан кредит олиши мумкинлигини билиб, анча кўнгли кўтарилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун очиб берилаётган кенг имкониятлар  эшигида мутасаддиларнинг тўсиқ бўлиб қолаётгани анчагина тушунмовчиликларни пайдо қилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёндашувни бироз ўзгартириб, фуқарога тўлиқ ва батафсил тушунча бериш уни вазият юзасидан холис хулоса чиқаришга ундайди.   

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар