— Эшитишимизча, мактабларда 11 йиллик таълим тикланаётган экан. Бу бутун республика бўйичами ёки фақат муайян ҳудудларда жорий этиладими? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Сирож Маҳаматов,
Тошкент вилояти
— Президентимиз 16 июнь куни пойтахтимизнинг Учтепа туманига ташрифи вақтида 78-умумтаълим мактабида бўлган эди. Бу ердаги учрашувда мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб курси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари айтганидек, юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур.
Саволингизга келсак, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни пайтда кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан, 9-синфдан кейинги таълим борасидаги фикри ўрганилмоқда. Жумладан, жорий йил 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги айрим умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди. Натижаларга кўра, 11 йиллик таълимни қайта тиклашни хоҳловчи ота-она кўпчиликни ташкил қилган.
Вазирлик мутасаддисининг айтишича, шу йилнинг сентябрь ойидан Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманнинг 4 та мактабида 10-11-синф қайта жорий этилиши режалаштирилган. Шунингдек, 7 ёшга тўлмаган болалар учун мактабга тайёрлов синфлари ҳам ташкил этилади.
Ўз мухбиримиз
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил