Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Кечиктирилган» топшириқ: НАТИЖАСИНИ КЎРАМИЗ…

Газетамизнинг 2017 йил 18 майдаги 20-сонида «Математика» металлом йиғишга, «Адабиёт» кўча тозалашга» сарлавҳали танқидий-таҳлилий мақола чоп этилганди. Унда бугунги кунда ўқитувчиларнинг зиммасига кирмайдиган юмушларни бажаришга мажбур қилинаётгани хусусида гап боради. Бу таълим сифатига нечоғли салбий таъсир кўрсатаётгани очиб берилган.

Айтиш керакки, материалда кўтарилган масала, фикр-мулоҳазалар ижтимоий тармоқлар ва муштарийларимиз орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Мақсуджон ­ЮЛДАШЕВ имзоси билан келган жавоб хатида қуйидагилар баён этилган:

«Газетанинг 2017 йил 18 майдаги 20-сонида чоп этилган «Математика» металлом йиғишга, «Адабиёт» кўча тозалашга» сарлавҳали мақола юзасидан вазирликнинг 2017 йил 25 майдаги 02/1-10-149-сонли хати билан Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига таълимнинг бошқарув идоралари раҳбарлари иштирокида мазкур мақолани муҳокама қилиш ва таълим муассасаларида кўрсатилган ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди».

Жавобдан мутасаддилар мақолада келтириб ўтилган салбий ҳолатлар ҳақиқатлигини тан олгани аён. Шу ўринда кишини бир оғриқли савол ўйлантиради: шу пайтгача бундай адолатсизликлар борлигини билган, уларга панжа ортидан қараб, ўз тизими ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилмаган Халқ таълими вазирлиги энди бу муаммоларга барҳам берилишига эриша олармикан? Буни вақт кўрсатади. Биз вазият яхши томонга ўзгаради, деб умид қиламиз…

 Таҳририят




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар