«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
Батафсил30 июнь куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда «Камолот»нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларидан сайланган делегатлар, шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Видеоконференция орқали ҳудудлардаги ёшлар ҳам қатнашди.
Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари «Камолот» фаолиятини атрофлича таҳлил этди. Бугунги ёшларимизнинг дарду ташвишлари, орзу-интилишларидан келиб чиқиб, танқидий-таҳлилий фикрларини билдирди.
«Камолот» бутун Ўзбекистон ёшларини бирлаштирган, том маънодаги оммавий ҳаракатга айлана олмади. У асосан ўз атрофида Ҳаракат фаолиятига хайрихоҳ бўлган ёшларни уюштириб, фақат уларни қизиқтирган масалалар юзасидангина иш олиб борди.
Натижада ёшларнинг кенг қатламларига тааллуқли бўлган долзарб масалалар, аввало, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни катта мақсадлар сари сафарбар этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, қисқача айтганда, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзини ҳақиқий ёшлар ташкилоти сифатида кўрсата олмади», деди Президентимиз.
Мамлакатимиз раҳбари ёшлар ташкилоти қандай бўлиши кераклиги, бу борада жаҳон тажрибаси ҳақида тўхталар экан, ривожланган, демократик мамлакатларда ёшлар ташкилотлари дабдабали, баландпарвоз тадбирлар ўтказиш эмас, балки ёшлар билан бевосита ишлаш, улар билан амалий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган ҳаётий муаммоларни ҳал этишга асосий эътиборни қаратаётганини қайд этди.
«Ҳозирги пайтда ҳаммангиз «ойнаи жаҳон» орқали кўряпсиз, биз жойларда жамоатчилигимиз, аввало, ёшларимиз вакиллари билан доимий мулоқотлар ўтказяпмиз, — деди Шавкат Мирзиёев. — Бу учрашувларда бир фикр такрор ва такрор айтилмоқда. Яъни, Ўзбекистон ёшлари расмиятчиликдан, кампаниябозликдан холи, навқирон авлод манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўла оладиган демократик ёшлар ташкилотини тузиш ҳақида ўз хоҳиш-истакларини билдирмоқда...
...Ана шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, мамлакатимизда ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот — Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этсак, нима дейсизлар?..»
Делегатлар Президентимизнинг «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини бир овоздан маъқуллади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг энг муҳим мақсад-вазифалари белгиланди. Унга кўплаб ваколатлар берилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси сайланди.
Президентимизнинг Қурултойдаги нутқи кенг жамоатчилик ва ёшлар томонидан ўрганилмоқда.
Шу муносабат билан 3 июль куни Халқаро пресс-клубда янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбарияти, аъзолари ва кенг жамоатчилик иштирокида «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
— Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мамлакатнинг барча ёшларини қамраб олади, — деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига раис этиб сайланган Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ. — Янги ташкилот кенг қамровли бўлиб, унинг таркибида яна кўплаб кичик муассасалар ташкил этилади. Улар жамиятдаги ёшлар иштирок этувчи деярли барча соҳаларни қамраб олишга қаратилган. Мисол сифатида, «Ёш олимлар», «Ёш фермерлар», «Ёш мақомчилар», «Ёш эстрада хонандалари» каби уюшмаларни келтириш мумкин.
Ёшлар иттифоқи раҳбарининг таъкидлашича, бундан бу ёғига қоғозбозликка чек қўйилади. Ҳар бир масала жиддий эътибор ва назоратда туради. Энди бошқарув тизими юқоридан эмас, пастдан жорий этилади. Ҳудудларнинг шароитидан келиб чиққан ҳолда «Йўл хариталари» белгиланмоқда.
— Ёшлар иттифоқи ташкил этилгани мамлакатимиз ҳаётида янги саҳифа очди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аъзоси Хушнудбек ХУДОЙБЕРДИЕВ. — Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нутқини зўр ҳаяжон билан тингладим ва ўзим учун бир хулосага келдим. Биз ёшларга берилган имтиёзлардан қувониш масаланинг бир томони, холос. Аммо унинг иккинчи томони ҳам бор, бу ҳам бўлса, бундай юксак ишончга муносиб бўлиш, уни оқлаш масаласидир. Бинобарин, замон талаби биздан оддий ижрочи бўлишни эмас, аксинча, ташаббускор бўлишни, ҳар соҳада фаолликни талаб этмоқда. Мамлакат раҳбарининг ҳам талаби шу.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилингани, ўйлайманки, барчани бирдек тўлқинлантириб юборди. Инсон ҳаётининг энг гуллаган даври, шубҳасиз, бу ёшликдир.
Маърузада китобхонлик масаласига алоҳида урғу берилди. Аҳоли, энг аввало, ёшлар ўртасида китобхонлик савиясини ошириш мақсадида «Энг китобхон мактаб», «Энг китобхон маҳалла», «Энг китобхон оила» каби йўналишларда танловлар ўтказиб, якуний босқич ғолибларига юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг мукофот тариқасида берилиши ниҳоятда катта ташаббус, чин маънода маънавий юксалиш сари муҳим қадам бўлди.
— Президентимизнинг ушбу Қурултойнинг ўзида мени юксак лавозимга тайинлаши жуда катта масъулият, айни вақтда ёшларга катта ишонч ифодасидир, — дейди Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Алишер САЪДУЛЛАЕВ. — Давлатимиз раҳбари бу билан биз ёшларга ўз ғояларини баралла айтиши кераклигини уқтирди.
Мен ёш раҳбар сифатида ўз олдимга янги режаларни қўйдим. Фаолиятим давомида ёшларнинг жамиятимиз ҳаётида фаол бўлиши учун ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Фикримча, биз ёшлар қаерга ишга кираман, ким билан ишлайман, қанча пул топаман, деб эмас, балки қанча иш ўрни ярата оламан, деб ўйлашимиз керак. Бизнинг хориждаги тенгдошларимиз янги лойиҳаларни жаҳонга намойиш қилмоқда. Юртимиздаги барча ёшлар бирлашиши зарур. Бизда куч-ғайрат, шижоат бор, керак бўлса, 24 соат ишлаймиз. Лекин тажриба ҳам зарур. Ривожланган мамлакатлардан ўрнак олиб, глобал фикрлаб, уни ҳаётимизга татбиқ эта олишимиз лозим.
Яна бир ёш иқтидор эгаси — 25 ёшли Олим Тўйчиев Қурултойда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
— Фан ва илмий технология ривожланган жойда давлат ривожланади, деган бир фикр бор, — дейди Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари Олим ТЎЙЧИЕВ. — Бутун дунёда инновацион жиҳатдан ривожланаётган давлатлар жадал ўсиб бораётганининг ўзи бунга мисол. Бизнинг юртимизда ҳам барча имкониятлар (ресурслар, мотивациялар) бор, бироқ ёшларимизни ўқишни тугатганидан сўнг «Эплай олармиканман?», «Қаерга ишга жойлашсам экан?», «Қанча маош оламан?» деган саволлар қийнайди. Бунинг ўрнига эса «Қандай иш яратсам экан?», «Қандай янгилик қилсам экан?» деган саволлар мактаб давридан ўйлантириши керак.
Менинг назаримда, фан ва технологияни ёшларимиз орасида оммалаштириш керак. Мактабларимизда математика, физика, кимё фанларида эгалланган билим қаерларда ва нима учун керак бўлади, қандай соҳаларда фойдаси тегади, деган саволларга жавоб берайлик.
— Биз ёшларга энди қандай имкониятлар яратилаётгани ҳақида шахсан Президентимиздан эшитиб, бошим кўкка етди, — дейди пойтахтлик фаол ёшлардан яна бири Наргиза КАМОЛОВА. — Бундай кенг имкониятлар, имтиёз ва қўллаб-қувватловлар ортида ёш авлод тақдири, эртанги кунимизга катта ишонч мужассам эканини ҳис қилиб турибмиз. Энди навқирон авлод Ўзбекистон ёшлар иттифоқидек катта ваколатларга эга ташкилот атрофида ҳақиқий маънода бирлашади, деб ўйлайман. Айниқса, олий таълим олаётган иқтидорли ёшлар ўртасида «Мард ўғлонлар», «Келажак бунёдкори» мукофотлари, қизлар учун махсус журнал таъсис этилиши энг ажойиб янгиликлардан бўлди. Қолаверса, ташкилотда фаолият юритиб келаётган ходимларга ҳам қатор имкониятлар жорий этилиши, ўйлайманки, уларни янада илҳомлантиради, янги ташаббусларга ундайди.
Ҳа, Президентимизнинг нутқи сўнгида шоирнинг «Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!» сатрларини тилга олганида минглаб юртдошларимиз ҳам айнан шундай деган бўлса, ажабмас. Сабаби, бугун ёшларга берилган бундай эътибор, рағбатни кўрган ҳар қандай одам ёш авлодга ҳавас қилиши турган гап. Чунки энди ёшлар замони келди!
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил