Долзарб мавзу      Бош саҳифа

НОТАРИАЛ ИДОРАДАГИ САРСОНГАРЧИЛИК ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

«Банк билан ўртамиздаги кредит шартномасини тасдиқлатиш учун ўзим яшаётган тумандаги нотариал идорага бордим. Афсуски, нотариус иш вақти тугаганини айтиб, мени қабул қилмади. Ваҳоланки, бу пайтда соат эндигина кундузги ўн бешдан ошганди. Хизмат хонасининг эшигига «Иш вақти 09:00 дан 18:00 гача. Дам олиш куни якшанба ва душанба» деб ёзиб қўйилган.

НОТАРИАЛ ИДОРАДАГИ САРСОНГАРЧИЛИК ҚАЧОН ТУГАЙДИ?

Шуни айтсам, уларга хизмат кўрсатувчи Халқ банки шохобчаси бошқа тўлов қабул қилмаслигини важ қилди. Шунда мен Халқ банки филиалининг ўзига тўловни амалга ошириб келишимни айтдим. У нотариус учун тўланадиган маблағни фақат ўзларига бириктирилган жойга тўлашим мумкинлигини тушунтирди. Унинг қилаётган иши нотўғри эканини, бу иши учун тегишли идораларга шикоят қилишим мумкинлигини айтсам, қўлингиздан келганини қилинг, деб хонасини бўшатиб қўйишимни талаб қилди.

Очиғи, бу вазиятдан қаттиқ ранжидим. Ахир, шахсан давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир давлат идораси ходими, аввало, халққа хизмат қилиши талаб этилаётган айни бир пайтда бу каби шахсларнинг бундай қилиши адолатданми?»

Таҳририятимизга Тошкент вилоятининг Паркент туманидан келган хатда келтирилган ушбу ҳолат бизни мулоҳазага чорлади. Бундай вазиятни бугун деярли барча нотариал идораларида учратиш мумкин. Бу эса, фуқароларнинг ўринли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Келинг, яхшиси нотариал идоралар фаолиятидан норози бўлаётган бир нечта фуқаронинг ўзидан сўрасак.

Боқибеғамдан муттаҳамгача

— Уй-жой, машина олди-сотдиси билан шуғулланганим боис тез-тез нотариус ходимларига ишим тушади, — дейди Мирзақобил МИРЗАЕВ. — Афсуски, ҳар доим ҳам уларнинг хизматидан кўнглим тўлавермайди. Айрим нотариус ходимларининг боқибеғамлигини кўриб жаҳлим чиқади. Мен билган нотариуслар орасида (баъзиларидан ташқари) иш вақти тўққиздан бошланса-да, бемалол соат ўнда ишга келадиган, тушлик ўн учдан ўн тўртгача бўлишига қарамай, анча эрта чиқиб, кеч қайтадиган, айниқса, муомаласидан заҳар томадиганлари жуда кўп. Айримларига эса ортиқча ҳақ тўламасангиз, ишингиз битмайди.

— Ўтган ойда уй-жой ҳужжатларимни тасдиқлатиш учун нотариал идорага бордим, — дейди яна бир фуқаро ­Комил ДУШАЕВ. — Навбатим келиб, кирсам, улар аёлимни ҳам олиб келишимни айтишди. Бир ҳафта аввал фарзандли бўлганимни, шу боис рафиқам кела олмаслигини тушунтирдим. Шунда нотариус ходими эртага эрта тонгда олиб келсам, дарҳол ишимни битиришини айтди. Эртаси куни у айтганидек қилиб, аёлимни нотариал идорага олиб бордим. Соат ўнга яқин келган нотариус ходимининг олдига кириб, кечаги ҳолатни эслатиб, аёлимни олиб келганимни айтдим. Шунда у «Бир кунда олдимга нечта одам киради. Уларнинг ҳар бирига айтган гапимни эслаб қололмайман-ку! Ўз навбатингиз билан кирасиз», — деб хонасидан чиқариб юборди. Ваҳолангки, кеча у менга ишга эртароқ келишини ва биринчи навбатда мени қабул қилишини айтганди.

Кейин суриштириб билсам, ҳужжатни тасдиқлатиш учун аёлим шарт ҳам эмас экан. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

* * *

Кўриб турганингиздек, мана шундай нотариуслар фаолиятидан кўпчилик норози. Шунга қарамай, уларнинг устидан бировга шикоят қилмайди ёки қила олмайди. Адолатсизликка чидаб, кўз юмиб кетаверади.

Муаммога ечим излаб

Жорий йилнинг июль ойида «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Нотариат идоралари халққа хизмат қилиши керак» жамоатчилик фикри сўрови натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда юқоридаги муаммоли ҳолатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Анвар ­УСМОНОВ қуйидагича изоҳлади:

— Ҳозирги кунда республика бўйича жами 541 та нотариал идора фаолият юритади. Уларда 747 та нотариус фуқароларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Статистик маълумотлар асосида айтадиган бўлсак, мамлакатимизда нотариал ҳаракатларнинг сони жуда юқори. Нотариус ҳар битта ҳужжатни синчиклаб текшириб чиқиши зарур. Шу сабабли сўнгги пайтларда нотариал идораларида иш ҳажми ортиб, навбат чўзилиб кетяпти. Оқибатда фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўляпти.

Шуларни инобатга олган ҳолда, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида нотариал идоралар фаолиятини автоматлаштириш, барча нотариал битимлар ҳисобини марказлашган ҳолда юритиш ва идоралараро элек­трон ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларга нотариал соҳасида интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган. Мисол учун, кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда турли (газ, электр, сув каби) идоралардан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома сўралади. Шу вазиятни осонлаштириш учун вазирлик томонидан электрон тизим ишлаб чиқилди. Бундан кейин кўчмас мулк билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар тезликда, ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этилади. Яъни, қарздорлик йўқлиги ҳақидаги маълумотнома идораларнинг ҳамкорлигида яратилган база орқали аниқланиб, фуқаро идорама-идора қоғоз тўплаб юришига ҳожат қолмайди.

Бундан ташқари, дастурда нотариал фаолияти институтини тубдан такомиллаштириш ҳам ўрин олган.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш натижасида янги қарор тайёрланяпти. Унга кўра, давлат нотариал идоралари билан бир вақтда нодавлат нотариал идоралар фаолиятини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўз навбатида, нотариал идоралари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган қонунбузарликлар ҳақида ҳам айтиш жоиз. Шу вақтгача олиб борилган текширув ва суриштирув натижаларига кўра, республика бўйича олтмиш еттита нотариал идора ходимига турли даражадаги интизомий чоралар кўрилди. Беш нафар нотариус вазирликнинг буйруғи билан тўғридан-тўғри лавозимидан озод этилди. Йигирма етти нафар нотариус жиноий жавобгарликка тортилди.

Бу каби ҳолатларни бартараф этиш учун биз ҳар доим курашамиз ва ўз вазифасини тўлақонли бажармаётган нотариус ходимларига нисбатан чора кўрамиз.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар