Давр нафаси      Бош саҳифа

Тошкентдан уй сотиб олинг ва пропискали бўлинг

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда хорижлик ва фуқаролиги йўқ шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой сотиб олишга белгиланган шартлар асосида рухсат берилди. Ушбу тоифа шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олиши ва унинг шартларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги  527-сонли қарорида ойдинлик киртилган, дея хабар тарқатди Norma.uz.

Тошкентдан уй сотиб олинг ва пропискали бўлинг

Ҳужжатда харид қилинаётган кўчмас мулкнинг тури, нархи ҳамда давлат божи миқдори аниқ белгилаб берилган.

Биринчи талаб — фақат янги қурилган уйлардан харид қилиш мумкин. Янги қурилган уйлар деганда эксплуатацияга топширишига 3 йилдан ортиқ вақт бўлмаган тураржой объектлари тушунилади.

Иккинчи, тўлов банк ҳисоб рақами орқали амалга оширилади. Чет эл фуқаролари эса хорижий валютани Ўзбекистоннинг ваколатли банкларига сотиш орқали олинган миллий валютада банк ҳисоб рақами орқали амалга оширади.

Учинчи, харид қилинадиган кўчмас мулкнинг нархи ва унга мос равишда давлат божи қиймати қуйидагича белгиланган:

 Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароси — энг кам иш ҳақининг 2500 баравари  миқдоридан кам бўлмаган нархда. Давлат божи — шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида;

 Тошкент шаҳри ва вилоятига Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан келган ва ўша жойда доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс — энг кам иш ҳақининг 2500 баравари миқдоридан кам бўлмаган нархда; Давлат божи — шартнома суммасининг 5 фоизи;  

 Тошкент шаҳри ва вилоятига бошқа мамлакатдан келган, яшаш гувоҳномасини қўлга киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс — битим имзоланган кунда Марказий банк курси бўйича 150 минг АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган нархда.  Давлат божи — шартнома суммасининг 10 фоизи;  

Кўчмас мулк харид қилинганидан сўнг 3 йил ичида  олди-сотди, алмаштириш ёки совға қилиш шартномаларини нотариал расмийлаштириш учун энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Ушбу санаб ўтилган шартлар асосида кўчмас мулк харид қилган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилишга даъвогарлик қила олади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔120

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔119

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔115

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар