Давр нафаси      Бош саҳифа

БИЛИМНИНГ ҚУДРАТИ

саккиз яшар ҳамюртимизни дунёга танитди

«Бўладиган бола бошидан маълум», деган гап бежиз эмас. Эндигина саккиз ёшга қадам қўйган Дилноза Норбоева ҳам ана шундай қизалоқлардан бири. У 16 июль куни Малайзияда бўлиб ўтган халқаро ментал арифметика бўйича мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллаб, «Гран-при» соҳибига айланди.

БИЛИМНИНГ ҚУДРАТИ

Дилноза мисол ва масалалар ечишга жуда қизиқади. Математикага бўлган иштиёқи баландлигини кўриб, ота-онаси уни «ALOHA mental arithmetic Uzbekistan» ўқув марказидаги қўшимча машғулотларга жалб қилган эди. Инсоннинг ақлий тафаккурини ривожлантириш, дунёқарашини кенгайтириш ва хотирасини мустаҳкамлаш борасида фавқулодда қобилиятини шакллантирувчи ментал арифметика сабоқларини ­Дилноза пухта ўзлаштириб олиши учун уч ой кифоя қилди. Шундан сўнг республика миқёсида бўлиб ўтган баҳсларда биринчи ўринни эгаллаб, Малайзиядаги халқаро мусобақага йўлланма олди.

— Ментал арифметикада ўқувчилар берилган топшириқларни хаёлида тезкор ҳисоблашни ўрганади, — дейди Дилнозанинг ўқитувчиси, «ALOHA mental arithmetic Uzbekistan» ўқув марказида дарс берувчи Мунира ­МУЗАФФАРОВА. — Асосан, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга татбиқ қилинадиган бу методикада аввалига абакус номли махсус ҳисоблаш ускунасидан фойдаланилади. Кейинчалик эса мисолларни болалар абакусни кўз олдига келтирган ҳолда тасаввурида ҳисоблайди. Дилноза бу дастурни жуда қисқа вақтда ўзлаштиришга эришди. Унинг ўткир зеҳни, хотираси ва тиришқоқлиги муваффақият қозонишга ёрдам берган бўлса, ажабмас.

Мунира Музаффарованинг таъкидлашича, ментал арифметика бола миясининг чап яримшари ривожланиши, хотираси, диққат-эътибори кучайишига яхши таъсир кўрсатади. Айниқса, тил ўрганишда катта туртки бўлади, чунки бу дастурни ўзлаштирган болада янги маълумотларни жуда тез эслаб қолиш қобилияти шаклланади.

Ҳа, ҳозир оддий математик амалларни ҳисоблаш учун ҳам калькулятор қидириб қоламиз, Дилноза эса мураккаб мисолларни хотирасида тезда ҳисоблаб, бир зумда аниқ жавоб топа олади. Миянинг тезкор ишлаши боланинг фикрлашига, ақлий салоҳияти юксалишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

— Қизимдаги бундай қобилиятни кўриб, тўғриси, бироз хавотир олгандим, — дейди Дилнозанинг онаси Дилафрўз НОРБОЕВА.­ — Бунча катта дастурни ўзлаштириш унга оғирлик қилмасмикан, деган ҳадик ҳам бўлган. Лекин бола тафаккури ҳар қандай қийин дастурларни ҳам босқичма-босқич ўзлаштира олишига ўзим гувоҳ бўлдим. Инсоннинг имкониятлари биз тасаввур қилганимиздан кўра кенгроқ экан.     

Баъзи бир ота-оналар фарзандининг қизиқишларини инобатга олиб, уларни қайсидир соҳага йўналтиришни истайди. Гоҳида эса, болада ўзи йўналтирилган соҳага қизиқиш пайдо бўлади. Энг муҳими, фарзандга беэътибор бўлмасликдир. Ота-она фарзандга ишонса, болада ҳам ўзига ишонч туйғуси ортиб бораверади. Ана шу ишонч куни келиб катта муваффақиятларга омил бўлиши мумкин.     

Ўттиздан ортиқ мамлакат ёшлари билан рақобатлашган, ҳозирда Сергели туманидаги 104-умумтаълим мактабининг 2-синфига қадам қўйган бу қизалоқ оила муҳитида худди шундай эътибор топгани шубҳасиз. 

— Уйда ҳар куни дарс тайёрлаймиз, — дейди бу ҳақда қаҳрамонимиз Дилноза Норбоева. — Дадам ҳам ишдан келгач, мен билан бирга дарс қилади. Дадам ишда пайтлари ойим иккаламиз мисоллар ечамиз. Мен гимнастикага, сузишгаям қизиқаман...

Дилнозанинг соддагина ва болаларча самимий сўзларидан ҳали қанчадан-қанча марраларни забт этиб, кўплаб ютуқларга эришиши яққол намоён бўлиб турибди. Мамлакатимизнинг бундай серғайрат, ҳаракатчан авлодлари бор экан, эртанги кунимиздан умидимиз катта.

 Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔64

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔193

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔184

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар