Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилКўпчиликни ёш ўтиши билан юздаги ажинлар қийнай бошлайди. Хўш, юз териси майин ва чиройли кўринишга келиши учун уни қандай парваришлаш лозим?
— Юз ҳам худди одамлардек кундузи ҳаракатланиб, тунда дам олади, — дейди пойтахтимиздаги «Леди» гўзаллик салони косметологи Шаҳноза РИХСИЕВА. — Шу сабабли юзни толиқтирмаслик учун тунги парваришга алоҳида эътибор бериш зарур.
Уйқуга кетишдан олдин терини тозаламаслик жуда зарарли бўлиб, аллергик ҳолатларга олиб келиши мумкин. Тозаланмаган тери тешикларнинг беркилиб қолиш, шишлар, қизариш ва эрта қариш жараёни каби салбий оқибатларга олиб келади. Тери соғлом бўлиши учун қайсидир маънода пардоз воситаларидан ҳоли равишда «ором» олиши керак.
Тунда терига намлик ва озиқ зарур. Мушакларни бўшаштирувчи моддалар билан тўйинган ёки бошқа ажралмас таркибий қисмлари мавжуд воситалар тери тўқималарининг нафас олиши ва тикланишига халақит беради. Тунда суртиш учун мўлжалланган косметик воситалар эса тери тўқималари фаолиятини тиклайди.
Кремлардан ташқари, гўзаллик учун энг асосий омил — уйқудир. Шунингдек, пардоз воситалари уйқуга кетишдан бир соат олдин суртилади. Ортиқча крем салбий оқибатга олиб келмаслиги учун у суртилгандан сўнг юзга 10-15 дақиқа салфетка қўйиш мумкин.
Баъзи дерматологларнинг фикрига кўра, 25 ёшгача тунги кремлардан фойдаланишнинг зарурати йўқ. Жуда қуруқ юз соҳибалари кечга яқин қуюқ ва озиқлантирувчи (ёшга қарши фаол моддаларсиз, табиий бирикмалардан таркиб топган) кремлар ёрдамида юзини парваришлаши зарур. Агар юз териси ёғли бўлса, энг яхши парвариш бу — юзни тозалаб, нафас олишига имкон яратиш ва бактерия ёки шамоллаш (воспаление)га қарши воситалардан фойдаланишдир. 27-30 ёшдан кейин эса тунги кремлардан фойдаланиш одатий ҳолга айланиши зарур. Чунки бу ёшда тери ҳужайралари ўзини тиклашга лаёқатсиз бўлади.
Тунги кремларнинг фаол таркибий қисмлари, одатда, кундузгисига нисбатан кучлироқ бўлади. Шунингдек, жуда иссиқ, ҳаво алмашмаган ёки кондиционер ишлаётган хонада тери зўриқади ва ҳужайралар тикланиши жараёни сусаяди. Шундай экан, хонадаги ҳаво алмашиниши (албатта, ойнадан чанг кирмаслиги) ва сифатли ҳамда ўртача баландликдаги ёстиқ ёшлигингиз ва чиройингизни сақлашда ёрдам беради.
Илмий текшириш натижалари шуни кўрсатадики, мириқиб ухлаганда тери ҳужайралари саккиз баробар фаолроқ тақсимланар экан. Уйқу сифати қанча юқори бўлса, терининг қариш жараёни ҳам шунча секинлашади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил