Давр нафаси      Бош саҳифа

DAVRA.UZ  — ЭЗГУЛИК ДАВРАСИ БЎЛСИН

Ҳозир ижтимоий тармоқдан фойдаланмаслик замондан орқада қолишдай гап. У кимлар учундир дўстлар билан мулоқот қилиш воситаси, бировга иш жараёнида яхшигина кўмакчи...

Яна кимлардир учун эса ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш қуролидир. Бугун ижтимоий тармоқлар янгилик тарқатишда ҳатто мана-ман деган сайтларни ҳам ортда қолдиряпти.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Uzinfocom» ва «Ziyonet» марказлари ҳамкорлигида мамлакатимизда янги — ­davra.uz­ ижтимоий тармоғи ишлаб чиқилди. Хўш, мазкур тармоқни яратишдан мақсад нима? Унинг қандай афзалликлари, имкониятлари бор?

Тармоқ фаолияти билан боғлиқ шу ва бошқа муҳим саволларга Алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ziyonet» ресурс маркази бўлим бошлиғи ­Бахтиёр ­НОСИРОВ атрофлича маълумот берди.

— Uz домени ҳудудида 37 ижтимоий тармоқ рўйхатдан ўтган, аммо уларнинг аксарияти барқарор ишламайди, — деди Б.Носиров. — Ишлайдигани ҳам фаол эмас. Чунки уларда фойдали ва қизиқарли маълумотлар йўқ. Оқибатда, ёшларимиз хорижий ижтимоий тармоқларни маъқул кўрмоқда. Уларда эса ҳар хил салбий маълумотлар, беҳаё расмлар, зўравонликни тарғиб қиладиган ролик ёки видеолар кўп. Бу эса ёшларимиз маънавиятига салбий таъсир қилиши тайин. Davra.uz ижтимоий тармоғини ишга туширишдан мақсад ҳам ёшларимизни ўзимизга қайтаришдир.

— Davra.uzда қандай рўйхатдан ўтилади?

— Бошқа ижтимоий тармоқлар сингари. Фақат бунда фойдаланувчининг телефон рақами кўрсатилиши шарт эмас. Ижтимоий тармоқда id.uz орқали ҳам авторизациядан ўтиш мумкин.

— Davra.uzнинг ишлаш механизми рақобатбардошми?

— Бунда барча асосий функциялар, дейлик, «facebook.com» ё «одноклассники.ру»дан қолишмайди.

— Фойдаланувчи тармоқда нималарни амалга ошириши мумкин?

— Барча танишини топиши, қизиқишлари бўйича очиқ ва ёпиқ  гуруҳлар ташкил этиши мумкин. Саҳифалар яратиш ёки бу тизимни бизнесни ривожлантириш сифатида ҳам қўлласа бўлади. Фойдаланувчи унинг стандарт хизматларидан матн, расм ва видеоларни жойлаштириши, лайклаши, изоҳлаши ҳамда мессенжерда мулоқот қилиши мумкин. 

— Қўшимча қандай қулайликлари бор?               

— Davra.uzнинг Tas-IX тармоғида ва uz домени ҳудудида  жойлашгани ҳар хил салбий маълумотларни камайтириш имконини беради. Бундан, айниқса, ота-оналар мамнун бўлади. Тармоқда фойдаланувчига имкон қадар фойдали маълумотлар бўлишини таъминлашга ҳаракат қиламиз.

— Тармоқнинг мобиль иловаси ҳам ишга туширилганми?

— Ҳа, жуда тез ишлайди. Келажакда ушбу ижтимоий тармоқни ўхшаши йўқ қизиқарли хизматлар билан бойитишни режалаштирганмиз.

— Айни пайтда davra.uz нинг оммавийлик даражаси қандай?

— Ҳозирда ушбу янги ижтимоий тармоқда 2,2 мингдан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Қизиқишлар бўйича 50 саҳифа ва 60 гуруҳ очилган. Шу билан бирга, турли тадбирлар яратилиб, унга танишларни таклиф қилиш мумкин.

Назира ТЎХТАМИШОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔63

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔192

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔183

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар