Кино соҳасида фаолият юритишни истаган ёшлар учун янги имконият: энди ҳар бир иқтидор эгаси кинофильм суратга олишда иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ўртасида шу мақсадни амалга оширишга қаратилган англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, иттифоқ қошида янги «Ёш киноижодкорлар уюшмаси» ва «Ёшлар пресс клуби» иш бошлайди. Мазкур ташкилотлар ёшлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик кинолойиҳа, кўрсатув ва теледебатлар тайёрлайди.
— Биз ёшларнинг интилиш ва оригинал ғояларини қадрлаймиз ҳамда уларга шароит яратамиз, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ. — Шу маънода, нафақат ёшлар иттифоқига мурожаат қилганлар билан ишлаймиз, балки чекка-чекка ҳудудлардаги истеъдодли ёшларни аниқлаб, уларни саралаймиз. Керак бўлса, уларни ўқитамиз.
Тадбирда ёшлар суратга олган, миллий қиёфамизни акс эттиришга хизмат қиладиган «Welcome to Bukhara» номли видеоролик намойиш этилди ва у таниқли актёр ҳамда режиссёрларимизнинг эътирофига сазовор бўлди. Айтиш керакки, мазкур видеоролик муаллифи Мухлиса Азизованинг «Она» номли қисқа метражли фильми бир неча ой муқаддам Канн халқаро кинофестивалида намойиш этилган. Шу тариқа, санъатимизни дунёга танитишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
— Ривожланган давлатларни машҳур қилган омил бу — уларнинг медиа саноатидир, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек НАЗАРБЕКОВ. — Тарихи у қадар буюк бўлмаса ҳам йўқ қаҳрамонларни ўйлаб топиб, ўтмишини улуғлаб кўрсатишни уддалаётган мамлакатлар бор. Бугунги ёш авлод ўз бобокалонлари бир четда қолиб, ажнабий қаҳрамонларга ҳавас қилиши ачинарли ҳолат. Режиссёрларимиз тарихий кинолар олиш учун давлатимиз кўмаги етишмаётганини важ қилишарди. Фикримча, энди бу борада ҳеч қандай баҳона қолмади.
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил