Давр нафаси      Бош саҳифа

ТЕМИР ПАНЖАРАЛАР ҚАЕРГА КЕТМОҚДА?

Сўнгги пайтларда пойтахтимиз кўчалари, маҳаллалар ҳудудидаги кўплаб дарахтлар кесиб ташланмоқда. Бунинг бирор сабаби борми? Ахир, аксарият бундан норози бўлмоқда...

ТЕМИР ПАНЖАРАЛАР ҚАЕРГА КЕТМОҚДА?

— Ҳеч бир дарахт ўзбошимчалик билан кесилмайди, бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, — дейди Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Абдувоҳид КАРИМОВ. — Бу ишга тегишли туман ҳокимликларининг экологик бўлимлари рухсат беради. Улар касалланган, қуриган, инсонда бирон бир аллергик хасталикни қўзғатишга мойил бўлган, электр симлари ёки газ қувурларига зарар етказадиган, умуман, аҳоли учун хавф туғдирадиган ҳолатдаги дарахтларни аниқлаб, бошқармамизга белгилаб беради. Шу асосда дарахтлар кесилади ёки чиройли шаклга келтирилади. Ҳали ҳеч ким шаҳар аҳолиси учун фойдаси тегадиган дарахтларни ўзбошимчалик билан кесмаган ва кесмайди ҳам. Буни аҳолимиз тўғри тушунишини истардик.

— Айни кунда йўллар ўртасига ўрнатилган темир панжаралар олиб ташланяпти. Улар келгусида қаерга ва нималарга ишлатилишини айта оласизми?

— Президентимизнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан бу борада келган мурожаатлар, қолаверса, ҳайдовчи ва йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида мазкур темир панжаралар ҳашар йўли билан олиб ташланмоқда. Улар туман ҳокимликлари тасарруфига ўтказилиб, турли бюджет ташкилотлари, жумладан, болалар боғчалари, шифохона, мактабларга берилади. Панжараларнинг яна бир қисмини катта сув каналлари атрофига ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔118

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔116

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔113

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар