«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди
Асосий тантанали маросим 31 август куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар ходимлари, турли соҳаларда фаолият юритаётган юртдошларимиз, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Саройга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келди. Давлатимиз раҳбари минбарга таклиф этилди. Президентимиз мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги билан халқимизни муборакбод этиб, нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради. Байрам аҳли қўлларини кўксига қўйиб, мустақиллик қўшиғига жўр бўлди. Оҳанг оғушида Ватан манзаралари, истиқлол тарихи тасаввурда гавдаланди.
Байрам дастури ҳар қачонгидан бошқача бўлди. Куй-қўшиқлар шеърлар билан уйғунлашиб кетди. Болаларнинг чиқишлари барчага табассум улашди. Ҳарбийларимизнинг мардонавор овози дилларга кўчди. Жаҳон мумтоз мусиқалари завқ бағишлади. Тантанали маросим санъаткорлар жўрлигидаги «Ватан азиздир» қўшиғи билан ниҳоясига етди.
Дарҳақиқат, Ватан — азиз. Бизнинг ўзлигимиз, бугунимиз ва келажагимиз Ватан билан чамбарчас боғлиқ. Ота-боболаримизнинг хоки, мероси шу заминда. Бугун шу муқаддас диёрда оиламиз, дўстларимиз, касбу коримиз билан бахтлимиз. Келгуси режаларимиз, орзу-умидларимиз яхшиликка йўғрилган.
Байрам тадбирларида янграган куй-қўшиқлар олис-олисларга таралмоқда. Мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида байрам тантаналари, халқ сайиллари давом этмоқда.
Анвар САМАДОВ,
ЎзА мухбири
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил