Давр нафаси      Бош саҳифа

Маҳаллий дорилар таъминотида узилиш бўлмайди

Бугунги кунда чакана савдо билан шуғулланадиган дорихонанинг ўртача ассортименти миқдори 1500-2000 хил номдаги дори воситаларидан ташкил топган. Шуларнинг қарийб тўртдан бир қисми (айримларда ундан ҳам кўп) ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳаллий дори воситаларига тўғри келар экан. Бу албатта, яхши. Фармацевтика саноатимиз жадал ривожланиб бораётганини кўрсатади. Қолаверса, ўзимизда ишлаб чиқарилган препаратлар хорижникига қараганда арзон, таъсири эса улардан қолишмайди.

Шу боис шифокор беморга иложи борича ўзимизнинг маҳаллий дори воситаларини (вазият тақозо қилганда, албатта) ёзишга ҳаракат қилади. Аммо сўнгги пайтларда дорихоналарда баъзан маҳаллий дориларнинг ҳам таъминоти узилиб қолмоқда. Бемор ёки харидор ҳар доим ҳам ўзимизда ишлаб чиқарилган дорини топа олмайди. Бунга сабаб нима? Шу муаммони ҳал қилишда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

 — Тан олиш керак, узилишлар бор ва бунга хомашё сабаб бўлмоқда, — дейди «Ўзфармсаноат» акциядорлик компанияси раисининг маслаҳатчиси Жамолиддин НАЖМИДДИНОВ. — Айни пайтда дунё миқёсида хомашё нархи ошиб боряпти.  Дори воситаларини ишлаб чиқаришда асосий субстанция эса (дорининг таъсир қилувчи моддаси) Хитой, Ҳиндистон ҳамда Бразилиядан келтирилади. Турли сабабларга кўра, баъзида бу жараён бирмунча чўзилиб кетади. Натижада хомашё ўз вақтида олиб келинмай, ишлаб чиқариш кечиктирилади.

Албатта, юртимизда дори воситаларини ишлаб чиқариш учун етарли шарт-шароитлар бор. Қолаверса, импорт орқали кириб келадиган дориларни ўзлаштиришда ҳам ишлар фаол. Масалан, шу йил охиригача 131 номдаги дориларни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Бунинг натижасида халқимиз узлуксиз тарзда сифатли дори-дармон билан таъминланади.

 Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар