Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ДОМ»ДА  З0,  ҲОВЛИДА  70  ФОИЗ

Нега кўпчилик хонадонда газ ҳисоблагич йўқ?

Маълумки, хонадонда газ ҳисоблагичи бор истеъмолчига ойлик тўлов киши бошига тўланадиганга нисбатан анча арзонга тушади. Шу боис бундай мослама ҳам афзал, ҳам техника нуқтаи назаридан хавфсиз ҳисобланади.

«ДОМ»ДА  З0,  ҲОВЛИДА  70  ФОИЗ

Аммо маълумотларга қараганда газ ҳисоблагичи йўқ хонадон ҳали жуда кўп. Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳовли уйларнинг 70 фоизи, кўп қаватли уйларнинг 30 фоизига ушбу қурилма ўрнатилган. Бунинг сабаби нимада?

— Тошкент шаҳрида газ ҳисоблагичларни ўрнатиш 2002 йилдан бошланган эди, — дейди «Тошкентшаҳаргаз» филиали бошлиғи ­Абдусамад Саидвалиев. — Аммо дастлабки йилларда ўрнатилганларнинг ишлаш тизими талаб даражасида бўлмади. Шу боис улар «Ўзстандарт»дан ўтмай, кўпи таъмирланиш учун қайта ечиб олинди. Мазкур жараён чўзилиб кетди. Натижада хонадонларнинг газ ҳисоблагич билан таъминланганлик даражаси кескин камайиб кетди.

Юзага келган ноқулайликларга барҳам бериш мақсадида, хабарингиз бор, аҳоли уйларига бундан буён газ ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимида ишлайдиган электрон ҳисоблагич ўрнатишга киришилмоқда. Ушбу жараён келгуси йилдан бошланади. Электрон ҳисоблагичларни қўйиш таъминотчи, яъни, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ҳисобидан амалга оширилади.            

— Электрон газ ҳисоблагични фақат ўрнатиб берганлик учун аҳолидан ҳақ олинадими? 

— Бунинг тартиби ишлаб чиқилмоқда. У тайёр бўлгач, бу масалага ойдинлик киритилади. Лекин қабул қилинган тегишли ҳужжатларга кўра, электрон турдаги газ ҳисоблагични маиший истеъмолчиларга ўрнатиш, уни эксплуатация қилдириб бериш ва қайта стандарт кўригидан ўтказиш каби масалалар «Ўзтрансгаз» АЖ зиммасига юклатилган.

— Бундай ҳисоблагични нечта абонентга ўрнатиб бериш кўзда тутилган?

— Режага кўра, Тошкент шаҳридаги кўп қаватли хонадоннинг 400 мингдан зиёд, ҳовлида истиқомат қиладиган истеъмолчининг 150 мингдан ортиғига электрон турдаги газ ҳисоблагич ўрнатилиши керак. Бу жараён 3-4 йил давом этади.

— Табиий газдан катта миқдордаги қарздорлиги бор абонентларга-чи? Бу қарз истеъмолчидан ундирилганидан кейингина электрон ҳисоблагич ўрнатиладими? 

— Электрон ҳисоблагич ҳаммага бирдек ўрнатилади. Истеъмолчида қарздорлик мавжуд бўлса, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда уни ундириш чоралари, албатта, кўрилади. Кўриладиган чоралар ҳам қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўз мухбиримиз   




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔65

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔301

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар