Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚОНУН ЁШЛАР ҲАЁТИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТМОҚДА?

Бугун аҳолимизнинг қарийб 64 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бу жуда катта куч. Уларнинг билими, интеллектуал салоҳияти, интилувчанлигию ташаббускорлиги келажак учун пойдевор бўлади. Хўш, ёшлар бунга қанчалик даражада муносиб бўлмоқда? Улар онгу тафаккурида «жамиятга нафим тегса», деган фикр қанчалик аланга олган?

ҚОНУН ЁШЛАР ҲАЁТИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТМОҚДА?

Айтиш керакки, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қўйилган улкан қадам бўлди. Ўтган бир йил мобайнида мазкур қонун қай даражада ҳаётга татбиқ этилмоқда, ёшларимиз турмуш-тарзида нечоғли акс этмоқда?

Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Ёшлар пресс-клуби»нинг навбатдаги сессиясида ушбу масала атрофлича ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Коллеж биноларида тўгараклар 

— Ёшларга оид қонун ва бошқа ҳужжатлар уларнинг ҳаётидаги муаммоларни тўлалигича ҳал этиши учун аввало, ўша қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш зарур, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Одилжон ТОЖИЕВ. — Олдимизда турган вазифа, масъулиятли ишлар кўп. Айни пайтда ҳар бир вилоят, туманда ёшлар масалалари билан шуғулланувчи ҳоким ўринбосари тайинланган. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳам ёшлар масалаларига масъул этиб белгилангани «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш имконини беради.

Таъкидлаш керакки, Президентимиз томонидан ўтган йил давомида ёшлар масалаларига оид 3 та фармон, 4 та қарор имзоланди. Бу бежиз эмас, албатта. Шу йилнинг 30 июнида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи барча ҳудуддаги ёшларни уюштириш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ечим топишда, айниқса, аҳамиятли. Айни шу сана мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилингани навқирон авлодга кўрсатилаётган улкан эътибор ва имкониятнинг ёрқин исботи.

Одилжон Тожиевнинг айтишича, ҳозир ёшлар билан интернет ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали боғланилмоқда. Бу улар билан суҳбатлашиб, таклиф ва шикоятларини тезкор, реал вақт режимида ўрганишда жуда муҳим. Қолаверса, Ёшлар иттифоқининг барча туман, шаҳар кенгашлари қошида турли йўналишларга ихтисослашган тўгараклар очилиши кутилмоқда.

Мазкур жараён ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари биносини Ёшлар иттифоқига бериш билан бошланади. Унда ўша ҳудуд ёшлари талабидан келиб чиққан ҳолда йигирмага яқин бепул тўгарак иш бошлайди. Унда хорижий тиллар ҳам ўқитилади. Тўгаракларга раҳбарлик қилишда эса хоҳ у олий, хоҳ ўрта махсус, касб-ҳунар дипломи эгаси бўлишидан қатъи назар, муҳими, ўз соҳасида етарлича билим ва малакага эга кадр танлаб олинади. 

Ишсиз ёшларни аниқлаб…

Бахтиёр РУҲИДДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ёшлар масаласи бўйича маслаҳатчиси:

— Кўп ёшларимиз ҳунар ўрганиш, бирор иш билан шуғулланишга астойдил ҳаракат қилади. Шу сабабли уларни ишга жойлаштириш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зиммасига катта масъулият юклайди. Айтиш мумкинки, вазирлигимиз ташкил қилинган даврдан бошлаб ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келади. Юқорида тилга олинган қонуннинг 13-моддасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда меҳнат органларининг ўрни ҳақида айтиб ўтилган. Жумладан, меҳнат органлари амалга ошириши лозим вазифалар белгиланган. Бандликни таъминлашда, аввало, меҳнат органлари иштирок этиши лозим.

Бугун меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчи ёшлар сони 500 мингдан ортиқ. Бу ниҳоятда кўп. Шунинг учун улар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, иш берувчи ва иш изловчи сифатида муносабатларни мувофиқлаштириш ҳамда меҳнат ярмаркаларини ташкил қилишга муҳим масала сифатида қаралади.

«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасида ёшларни ижтимоий ҳимоялаш масаласи тилга олинган. Ушбу модда ҳар бир йигит-қизни миллатидан қатъи назар, имкон борича иш билан таъминлашга йўналтирилган. Қонун ижросини таъминлаш мақсадида мутасаддилар керак бўлса, ҳар бир хонадонга кириб, оиладаги ёшларнинг иш билан таъминланганлик даражасини ўрганмоқда. Бунинг натижасида кўпчилик ёшлар ишли бўлиши кутилмоқда.

Тадбирлар қамрови кенг 

— Республикамиздаги жами тўққиз мингга яқин маҳаллада ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолият юритади, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раиси ўринбосари Азимжон МИРЗАЖОНОВ. — Ҳар бир вилоят ва туманда ёшлар билан ишлаш бўйича штат бирликлари ташкил этилди. Маслаҳатчилар ўзининг алоҳида иқтидори, билими, кези келганда, ёшларга ўринли маслаҳат бера оладиган кишилар орасидан сайлаб олинди.

Мутасаддининг сўзларига кўра, маҳаллаларда ўтказилаётган ҳар бир тадбир нафақат ўша қатлам вакиллари, балки ёшларни ҳам қамраб олмоқда. Бу жараён «Тенгдош-тенгдошга» тамойили орқали амалга татбиқ этилаётгани қувонарли. Айниқса, ҳар бир тадбир моҳиятини ёритиб бериш, ёшлар билан очиқ, самимий мулоқотлар ўтказиш ўз самарасини беряпти.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар