Давр нафаси      Бош саҳифа

ИРОДА ОПАНИНГ МАРОҚЛИ ДАРСЛАРИ

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари аниқ фанларни чуқур ўзлаштириш билан бирга, чет тилини ҳам пухта ўрганмоқда. Биринчи синф ўқувчиларининг ҳам инглиз тилида бинойидек сўзлашлари завқингизни оширади.

ИРОДА ОПАНИНГ МАРОҚЛИ ДАРСЛАРИ

Бунда инглиз тили ўқитувчиси Иродахон Улуғбекованинг алоҳида хизматлари бор. Ўқувчилар Ирода муаллиманинг дарсини интиқ кутишади. Ҳар бир мавзу интерфаол усулда ва қизиқарли тарзда, ўқувчилар фаоллиги билан ўтади.

Чет тилларни ўрганиш замонавий таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу жаҳон цивилизацияси ютуқларини ўрганиш имкониятини оширади, боланинг дунёқарашини кенгайтиради, келажак учун пухта замин ҳозирлайди.

Биринчи Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўғил-қизларимизнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириши ва ўз салоҳиятини намойиш этишида муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаётган Ирода Улуғбекова 21 йилдирки, инглиз тилидан сабоқ бериб келмоқда. Мактаб ўқувчиларининг туман, вилоят ва мамлакат миқёсида ўтказиладиган билимлар беллашувида фаол иштирок этишида ҳам унинг меҳнати катта. Муаллима ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик кўради. Ўқувчиларининг инглиз тилини тез ва пухта ўрганишлари учун янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланади. Таълим муассасасида чет тили хоналари замонавий мультимедиа воситалари, кўргазмали қуроллар, компьютер технологиялари билан жиҳозланган.

— Чет тилини ўрганиш боланинг дунёқарашини кенгайтириб, фикрини эркин баён қилиш имкониятларини ривожлантиради, — дейди Ирода Улуғбекова. — Бунда мактаб таълимининг ўрни бениҳоя катта. Негаки, айнан шу босқичда бола илк бор чет тили билан танишади, дастлабки билим ва грамматикани ўзлаштиради. Мактабимизда  ўқувчиларнинг инглиз тилига қизиқиши ниҳоятда кучли. Бошланғич синф ўқувчиларига инглиз тилидан сабоқ бериш янада мароқли.

Мактаб ўқувчилари инглиз тилидан фан олимпиадалари ҳамда билимлар беллашувининг вилоят ва мамлакат босқичида доимо фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Ўтган йили мактаб ўқувчилари «Инглиз тили билимдонлари» интеллектуал мусобақасининг вилоят босқичида иккинчи ўринни эгаллади.

Ирода Улуғбекова тренер сифатида тумандаги инглиз тили ўқитувчиларига ҳафтанинг жума куни малака ошириш курслари ташкил этган. Айни кунларда у инглиз тилидан диктантлар тўпламини тайёрлаш борасида ҳам иш олиб бормоқда.

Мамлакатимизда Ирода опа сингари жонкуяр устозлар меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда. 2015 йилда Президентимиз фармонига мувофиқ, Ирода Улуғбекова Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

 Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔120

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔119

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔115

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар